26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жиноятчиликнинг олдини олишга бағишланди

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Улан Тажибаев ҳамда Уюшган жиноятчиликка қарши кураш агентлигининг Туркистон вилояти бўйича департаменти раҳбари Ҳаким Қўшқалиев раислигида таълим соҳасидаги уюшган жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида давлат органларининг қўшма  йиғилиши ўтди.

Тадбирда вилоят фавқулодда вазиятлар бўйича, полиция, товарлар ва кўрсатилган хизматларнинг сифатини ҳамда хавфсизлигини назорат қилиш департаментлари раҳбарлари, вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Рахимбек Жўлаев ва вилоят таълим муассасаларининг раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда агентликнинг  узлуксиз бепул хизмат кўрсатадиган 1424 марказига 2020 йилда Турк истон вилоятидан таълим бериш соҳасига доир 21та шикоят келиб тушганлиги айтилди. Йиғинда мактабларда санитария меъёрлари, ёнғин хавфсизлиги юзасидан уюштириладиган текширувлар асосида мактаб директорларига солинадиган жарималар миқдори уюшган жиноятчиликни келтириб чиқариши мумкинлиги муҳокама қилиниб, у бўйича меъёрий ҳужжатларда тасдиқланган талабларга ўзгартишлар киритиш учун келгусида Парламент депутатлари ва вазирлик вакиллари иштирокида, тизимли муаммоларни муҳокама қилиш ва жиноятнинг олдини олиш мақсадида таҳлилий йиғин ўтказиш режаланди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, битта жиноят ҳам жиноят, унинг олдини олиш эса – барчанинг бурчидир.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-03-16, 03:29 438
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.