26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Балли, Гулзода!

Гулзода Рашидова Кентов шаҳри, Қорачиқ қишлоғидаги Музаффар Умаров раҳбарлик қилаётган “Қорачиқ” ўрта мактабининг 11-синфида ўқийди. Отаси Ирисқул, онаси Насиба фарзандининг ўқишига алоҳида эътибор қаратади.

Бутун дунёга хавф солаётган юқумли касаллик туфайли мактабларда ўқув онлайн шаклда олиб борилаётганига қарийб бир йил бўлди. Бу даврда Гулзода кўпроқ мустақил тартибда билим олишни давом эттирди. 

Компютер материалларидан унумли фойдаланди ҳамда “Элбоши медали” лойиҳасидаги ижтимоий тармоғидаги бешта йўналиш бўйича пухта тайёрланиб, бажарган ишлар бўйича ахборот бериб борди . Булар қуйидаги йўналишлар: 

1. Спорт. 2. Китоб ўқиш. 3. Ўз қобилиятини намоён этиш. 4. Миллий урф-одатлар. 5. Кўнгиллилар сафидаги фаолият. 

 Бунда кунига спорт билан шуғулланиб, оила аъзоларини ҳам жалб этди. Одатдагидан кўпроқ китоб ўқиди, қандолатчилик ва таом тайёрлаш маҳоратини намойиш этди, Б. Сўқпақбаевнинг “Ўлганлар қайтиб келмайди”, Ж. Аймаутовнинг “Қари хўжа”, шунингдек, М. Лермонтов поэзияси билан пухта танишиб, бугуннинг долзарб мавзуси бўлган П. Друирнинг “Ҳар кунги ёки 366 керакли маслаҳат мени кутмоқда” китобларини қунт билан ўқиб чиқди.

 Ўқувчилар мактабга карантин туфайли келмаган уч ой давомида  уч нафар мактаб остонасига энди қадам  қўйган болаларга карантин чораларига амал қилган ҳолда онлайн маслаҳатлар ёрдамида ҳарф ўргатди. Ва бу ишларини видеотасвирга тушириб, керакли сайтга жўнатиб турди. “Элбоши медали” бўйича масъул комиссия ушбу материалларни кўриб чиқиб, Гулзода Рашидовани ғолиб деб топди, дипломлар ҳамда сертификатлар билан тақдирлади. 

Бу танловда вилоятимиздан  538 нафар ўқувчи иштирок этиб, Кентов шаҳри ва қишлоқларидан 9 ўқувчи ғолиблар сафидан жой олди. Шулардан бири – Гулзода бронза “Элбоши медали” тури билан мукофотланди. Уни Кентов шаҳри ҳокими Даурен Махажанов тантанали равишда тақдим этди (тасвирда). Баракалла, Гулзода!    

Қодир АҲМЕДОВ, Туркистон вилоятининг ибратли фуқароси, 2021-03-19, 21:33 545
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.