26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистондан – дастлабки халқаро авиапарвоз

Наврўз байрами арафасида Элбоши ва ҚР Президентининг топшириғига биноан ташкил этилган Fly Arystan авиакомпанияси Қозоғистоннинг маънавий пойтахти Туркистон шаҳридаги "Ҳазрат Султон" қўналғасидан Туркиянинг пойтахти Истанбул шаҳрига дастлабки мунтазам халқаро авиарейсни бошлади. 

Туркистон ва Истанбул шаҳарлари ўртасида доимий авиапарвозлар ҳафтада икки марта, жума ва якшанба кунлари А-320 самолётлари ёрдамида амалга оширилади. Кейинчалик, рейслар сони ошади. Чипталар 39 999 тенгедан бошланади. Туркистон – Истанбул дастлабки рейсига 176 та чипта (98 фоиз) сотилди.

 2020 йил 1 декабрь куни фаолиятини бошлаган Туркистон шаҳар аэропортидан шу кунгача 80дан зиёд рейс амалга оширилиб, 23 мингга яқин йўловчи парвоз қилди. Ҳозирги кунда Туркистон шаҳар аэропортидан Нур-Султан, Алмати ва Атирауга ички рейслар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб, туркий оламнинг маънавий маркази сифатида Туркистонни 10 та вилоят маркази (Ақтау, Ақтўбе, Атирау, Қарағанди, Кўкшетау, Қўстанай, Павлодар, Петропавл, Талдиқўрған, Ўсткемен) билан боғлаш режаланган (ҳафтасига 53 рейс ). 

Туркистон шаҳар аэропорти хорижий авиакомпаниялари Билан ҳамқорлик қилиш мақсадида «Очиқ осмон» тартиби"ни жорий қилган. Бу парвозлар географиясини кенгайтириб, аэропортни янада жозибадор қилади ҳамда хорижий сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш имконини беради. Туркистондан Новосибиргача (Россия), Бишкекка (Қирғизистон), Тошкентга (Ўзбекистон) ва бошқа шаҳарларга янги парвозларни йўлга қўйиш режаланган. Рейслар санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Калкаманов иштирок этди ва йўловчиларни табриклади.

– Янги парвоз Туркия ва Қозоғистон ўртасидаги халқаро ва савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳамда сайёҳликни ривожлантириш имконини кенгайтиради, – деди Сакен Қалқаманов. – Атирау шаҳрига чипталар нархи 9 мингдан бошланади. Бу эса Ғарб билан Жанубни боғлаб, икки минтақа тараққиётига янги жўшқинлик беради.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-03-22, 08:08 428
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.