26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўмирзақ Шўкеев: ''Бир майдондан 2-3 ҳосил олиш'' лойиҳаси самарадорлигини исботлади

Туркистон вилояти, Сариоғоч тумани “Жартитўбе” қишлоғи “Тәуекел” деҳқон хўжалигида “Туркистон вилояти агросаноат мажмуасида меҳнат унумдорлигини оширишда, бир майдондан икки-уч марта ҳосил олишнинг самарадорлиги” мавзуида вилоят семинари ўтди. Очиқ осмон остида уюштирилган тадбирда Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари, олимлар, туман, шаҳар, қишлоқ округлари ҳокимлари, агротузилмалар раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этди. Анъанавий тадбирда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларига уруғ, минерал ўғитлар, гербицидлар ва ҳисори зотли қўйлар кўргазмаси таништирилди.

Қозоғистоннинг агросаноат мажмуасининг асосий вазифаси – қишлоқ хўжалиги саноатини барқарор ривожлантириш, жаҳон бозорида рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш суръатини юксалтириб, соҳадаги меҳнат унумдорлигини 2,5 баравар ошириш. Бунинг учун, 2019 йилдан бошлаб, вилоятда “Бир майдондан йилига 2-3 ҳосил олиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

– Вилоятдаги иссиқхоналарнинг 35 фоизи Сариоғоч тумани тасарруфида. Минтақамизда ҳосил эрта йиғиб олинади. Маҳсулотларни сотишда ҳам муаммо йўқ. Махсус сайтлар бор. Уларнинг сонини кўпайтириш керак. Зарур маҳсулотларни ўзлари топиб, олиб кетади. Бир майдондан икки-уч ҳосил олиш лойиҳасини амалга оширишни бошлаганимизда кўпчилик шубҳа билан қараган эди. Энди биз унинг самарадорлигини исботладик. Томорқадан даромад олиш учун исроил технологияси жорий қилинди, – деди вилоят ҳокими Ўмирзақ Естайули.

Жорий йилда 6 минг гектар ерда 2760та лойиҳани амалга ошириш режаланган. Бугунги кунгача 1622та лойиҳа доирасида 3,4 минг гектарга биринчи ҳосил экилди.

– Қишлоқ хўжалигини юксалтириш учун янги технологиядан фойдаланиш лозим. Нолли технологияга ўтиш керак. Ёмғирлатиб суғоришни Туркистон шаҳри атрофида жорий қилмоқдамиз. Биз учун жуда қулай усул, сувни уч баравар тежайди, ҳосилни тўрт баравар оширади. Шунингдек, Туркистонда Қозоғистондаги энг яхши сут фермаси бўлади. Ҳозирги технологияга асосан кичкина жойда 10 бош қорамол парваришлаш мумкин, – деди вилоят ҳокими.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-03-22, 08:47 568
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.