26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жетисайлик тракторчи қиз кунига 10 гектар ер ҳайдамоқда

Жетисай  тумани, Қизилқум қишлоғида истиқомат қилувчи  Арай Асилбекова болалигидан трактор ҳайдашга қизиқарди. У  оғир техникани бошқаришни 11 ёшидаёқ  ўрганиб олди. Ва бугунги кунда тракторида ҳамқишлоқларининг  экин майдонларини ҳайдаб, тирикчилик қилади.
– Ёшлигимдан мен машиналарга эмас, балки ушбу техникага кўпроқ қизиқа бошладим. Отам ва акаларим танловимни қўллаб-қувватлаб, менга трактор ҳайдашни  ўргата бошладилар. Бунинг учун  уларга миннатдорчилигим чексиз.  Ҳозир  кунига 10 гектаргача ер ҳайдаб, деҳқонларга ёрдам беряпман. Бундан ташқари, энди мен тракторнинг баъзи техник носозликларини созлашни  ҳам ўрганиб олдим, – дейди А. Асилбекқизи.
Ҳозирда Туркистон шаҳридаги университетлардан бирининг 1-курсида таҳсил олаётган Арайни  талабалар  «тракторчи қиз» дейишади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-03-30, 04:04 620
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.