26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Мақтаарал'' футбол клуби олий лигага интилмоқда

– Олдимизда “Мақтаарал” футбол клубини премьер-лигага чиқариш вазифаси турибди, –  деди футбол клуби ўйинчилари билан учрашувда генерал Ҳаким Кўшқалиев.
Туркистон вилоят  футбол федерацияси президенти,  уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар департаменти раҳбари Ҳ. Кўшқалиев Мақтаарал тумани ҳокими Б. Асанов билан бирга Атакентдаги “Алпомиш ботир” марказий ўйингоҳида   спортчилар билан учрашди.
Футбол федерацияси президенти вилоят ҳокимининг топшириғига биноан футбол ривожига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Биринчи лигада ўйин кўрсатадиган “Мақтаарал” яхши кўрсаткичларга эришмоқда. Тажрибали мутахассис Воҳид Масудов мураббийлик қилаётган ушбу жамоа бу йил биринчи лига клублари орасида ўтадиган ҚР биринчилиги олдида уч босқичдан иборат ўқув машғулотларини ўтказди. Шунингдек, бир неча бор тажрибали жамоалар билан дўстона учрашувларда иштирок этиб, юксак  натижаларга эришди. Хуллас,  мақтаараллик футболчилар 2021 йилги футбол мавсумига шай.
  Мирзакентдаги янгидан  таъмирланган Қ. Мунайтпасов номидаги марказий стадионда ҳам учрашув ўтди. Унда   нафақат футбол турнирлари, балки маҳаллий футболга оид муаммолар ҳам муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-03-30, 04:07 498
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.