26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон сирлари ёки илмий тадқиқотлар натижаси

Минтақамиздаги қадимий обидалар, муқаддас зиёратгоҳлар ва маданий ёдгорликлар зиёрат туризмини жадал ривожлантириш имконини беради.



 Кул тепа (Ясси)


Чет эллардан келган сайёҳлар Қозоғистоннинг энг муҳташам тарихий ёдгорлиги, Амир Темур қурдирган Ҳазрат Аҳмад  Яссавий мақбарасини зиёрат қилишади, Робия Султон бегим, Есим хон қабрлари, ҳаммом ва бошқа иншоотларни кўришади. Кул тепа (Ясси)га боришади. Нега? Нима учун Кул тепа харобаси муқаддас жой деб ҳисобланади? Фақат ХVІІІ асрда бийлар учрашадиган жой бўлгани учунми?
 Йўқ, у азалдан муқаддас эди, чунки Зардуштийлик дини пайғамбари Зороастр (Зардушт) милоддан аввалги ІІ минг йилликда оқ туяси билан Кул тепанинг устида турган. Бу Орийлар-Турон (Ариан-Туран) даври! У даврда Кул тепада кичик шаҳарча бор бўлиб, унинг номи Ясси бўлган. ХVІІІ аср ўрталарида Россиянинг қозоқ саҳросидаги сиёсатига масъул бўлган кишилардан бири П. И. Ричков: «Биз шуни айтишимиз керакки, Туркистон ва унинг атрофлари қадимийлиги жиҳатидан ҳаммасидан энг қадим ҳисобланади, чунки Туркистон шаҳри татарларнинг тарихий асарларида Бухоро шаҳридан анча аввал қурилганлиги айтилган, қадимги даврларда ҳокимият шу шаҳардан бошланиб, бутун Осиёга тарқалган дейилади... Қадимги даврларда улар ушбу минтақани Ясси деган ном билан аташган, у Туркистондан ҳам кўҳна дейилган.



«Қирқ қопқали Қорачиқ»


Қозоқ йилномаларида «Қирқ қопқали Қорачиқ» деган сўз бор, бу ҳам Туркистон сиридир, энди бу жумланинг ечимини топиб кўрайлик. Бир пайтлар Марказий Осиёнинг энг йирик шаҳри бўлган Бухоронинг ўнта дарвозаси бор эди. Тошкент шаҳри эса Сирдарё бўйидаги қалъаларнинг энг каттаси, иқтисодий-сиёсий ҳаёти жиҳатидан ҳам етакчи минтақалардан бўлиб, уни қозоқлар «беш қопқали Тошкент» деб аташган. Туркистонда 40та қопқа (дарвоза) бўлиши мумкинми? Қоратоғнинг жанубий ён бағрида, Туркистон-Ясси яқинидаги қалъачаларнинг сони – 32та! Шундан барчасига умумий битта қўрғон бўлган деб тахмин қилишимиз мумкин, яъни бизда улкан мегаполис бўлган!

 

Саврон сирлари


Туркистон мегаполисининг яна бир мустаҳкам шаҳри Саврондир. Бугунги кунда Саврон қўрғони, хусусан, ундаги бинолар қолдиқлари саёҳатчилар учун ажойиб томошадир. Масжид, мадраса, минора ва бошқа иншоотлар қурилишларидан киши ҳайратга тушади. Қозоқ хонлиги давридаги ушбу шаҳар қўрғони асосан пахса билан қурилган бўлиб, агар пастки, ер остида қолган қўрғонни кўрсангиз  – у қизил ғиштдан. Бунинг сири нимада? У Қорахонийлар даврига бориб тақалади! Биз Қорахонийлар тараққиётининг давомчиларимиз! Саврон қадимги даврларда қудратли шаҳар бўлган, буни Қорахонийлар даврида буюк савдогарлар ва ўнлаб олимлар яшаган тепаликнинг қизил ғиштли деворлари тасдиқлайди!
1582 йил апрелда деярли бутун Туркистон минтақаси Абдуллоҳ хон тайинлаган Бухоро ҳокимлари ва қўшинларининг босқинига қарши исён кўтаради. Туркистондаги қўзғолонни шариат қонунлари мутахассиси қози Фариддин бошлаган. Туркистон ҳудудида қолган Абдуллоҳнинг қўшини Сўре қалъаси четида мағлубиятга учрайди ва Қоратоғ бағрига яшириниб олади. Туркистондаги ғалабадан руҳланган Саврон ҳам ўз дарвозаларини ёпади. Хон қаҳри туфайли тинч битимга келган Сайрам қалъаси ҳам қайта исён кўтаради...
Ушбу жанглар пайтида Саврон шаҳри жиддий зарар кўрди ва Абдуллоҳ хоннинг қўшинлари томонидан ўққа тутилди. Шунинг учун, аҳолиси бироз ўзига келгач, қўрғон деворларини пахсадан кўтарди.



Сиғаноқ-Сувноқ феномени


 Сиғаноқ шаҳри Хитой, Ҳиндистон, Европа ва Буюк дашт ўртасидаги асосий  савдо йўлида жойлашган шаҳар бўлиб,  Қосим хон даврида бу ерга келган  Фазлаллах ибн Рузбиханнинг фикрлари аҳамиятга молик. У мазкур шаҳарда якшанба кунлари кабоб учун 500 туя сўйилганини, кечқурун битта гўшт бўлаги ҳам қолмаганини айтади.



Қарноқ -Қара нақ сирлари


Сиғаноқдан Қарноққа ер ости йўллари орқали бориш мумкин бўлган. Қозоқ хонлиги даврида турли фанлар мутахассислари, элчилар, табибларни тайёрлайдиган олий ўқув юртлари шу ерда бўлган (Шамет ота масжиди ва мадрасаси, Бухар жирау, Шўртанбай хўжа мактаблари). Қарноқ қабристонидаги қадимий кўк тошлар, қадимий ёзувлар, дошқозон ҳам Қарноқда тайёрланган. Қарноқ – бу Қоратоғ ёнбағридаги шаҳар деган маънони англатади.
Яна бир қизиқарли факт шундаки, Франциянинг Бретань минтақасида Қарноқ ибодатхонаси мавжуд. Худди шундай муқаддас даргоҳ Мисрда, Нил дарёси бошидаги Луксорда ҳам мавжуд. Қарноқнинг руҳонийлари ўша ерларга қадимги даврларда, эҳтимол, ҳатто орийлардан олдин ҳам борган деб айтиш мумкинми? Албатта, мумкин!
 Иқон – ўғиз даври тили ва маданияти ёдгорлигидир
Иқон қалъаси – сарт-ўзбек маҳалласи. Эски Иқондаги маҳаллалар сақланиб қолса, яхши бўларди! Иқон тили (шева) жуда қизиқарли ҳодиса бўлиб, у ўрта асрлардаги ўғуз тилининг ўзига хос хусусиятларини ҳанузгача сақлаб қолган.


 Кариз қишлоғининг сири нимада?


Туркистон шаҳри яқинидаги Кариз қишлоғининг  сири нимада? Кариз – қадимий оқова  қувурлари тизими ўрни. Майдонбулоқнинг суви Туркистонга кариз – улкан қудуқлар орқали ер ости йўллари ёрдамида етган.  Каризда хонлар учун дам олиш жойлари бўлган, қудуқлар олдига ўтовлар тикилган, унинг ёнида Бақ жаҳон деган қалин чакалакзор, Бозорлик номли савдо ўринлари мавжуд бўлган.
Қорачиқ қалъаси
Қорачиқ қалъаси – 40 қопқали Қорачиқнинг маркази! Ясси – маънавий марказ, Қорачиқ – иқтисодий марказ бўлган! Барчаси Туркистон деб аталган!
Етти Нақ ва  ер ости йўллари
Туркистон атрофидаги шаҳарлар орасида ер ости йўллари бўлган. Етти Нақ –  Қарноқ (Қоратоғнинг нақ ёнида), Сувноқ – Сунақ (Сирдарёнинг нақ ёнида), Тошанақ (тошнинг нақ ёнида) ва ҳоказо. Чўбаноқ, Чўрноқ, Югнак....  “Нақ” сўзи – жуда  қадимги сўз!
 Бу шаҳарчалар ёнида эски қўрғонлари ҳанузгача сақланиб қолган.
Қорахонийлар даври
– Яссавий мероси
 Аҳмад Яссавийнинг хилватда ўтирган пайтида ер ости йўли орқали Сайрамга бориб келиши мумкин бўлган.  Қорахонийлар даврида яшаган буюк уламолар Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Боласоғунийлар серқирра ижодида бу ҳақда айтилади.
Ҳа, Туркистон сирлари шу тариқа бир-бирига туташиб,  бизни энг қадимги Орийлар-Турон даврига, сўнг Қорахонийлар замонига етаклайди, лекин мана шу сир-тилсимларнинг калити – Ҳазрат Султонда!

Жамбил Артиқбаев, Л. Гумилёв номидаги ЕМУ профессори, академик, тарих фанлари доктори, 2021-03-30, 04:13 766
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.