26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўқувчилар ''Элбоши'' медали билан тақдирланди

Туркистон шаҳридаги таълим муассасаларининг ўқувчилари “Элбоши” медали билан тақдирланди. Лойиҳага 11 мингдан зиёд ўқувчи, 600 нафар мураббий, 17 нафар минтақавий мувофиқлаштирувчи ва таҳлилчилар жалб қилинган эди. Лойиҳа доирасида иштирокчилар жисмоний тайёргарликларини такомиллаштиришди, миллий меросимизни ўрганиб, жаҳон ва қозоқ адабиёти билан яқиндан танишишди, меҳнат амалиётидан ўтишди. Шунингдек, мамлакатимизнинг турли бурчакларига бориб, Қозоғистон тарихини чуқур ўрганишди ва кўнгилли сифатида жонбозлик кўрсатишди.
Лойиҳа 6 ой давом этди. Улар қаторида Некрасов номли 9-сонли, Отатурк номли 17-сонли, М. Жумабаев номли 15-сонли мактаб-гимназияси, Ж. Ташенов номли 23-сонли IT мактаб-лицейи, Ж. Жабаев номли 11-сонли, Б. Мўмишули номли 22-сонли, Н. Тўреқулов номли 8-сонли ва А. Навоий номли 13-сонли умумий ўрта мактаб ўқувчилари бор.
Шаҳар ҳокими Рашид Аюпов Нурсултан Назарбаев жамғармасининг қўллови билан «Элбоши Академияси» корпоратив жамғармаси амалга оширган “Эл умиди” лойиҳасининг ғолибларини медаль, кўкрак нишони ва ташаккурномалар билан тақдирлади.
Мазкур лойиҳа ўтган йилнинг июль ойида 7та йўналиш бўйича бошланган эди. Улар – спорт, истеъдод ва маҳорат, мутолаа, миллий мерос, кўнгиллилар, саёҳат ва пиёда юриш, меҳнат тажрибаси.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-01, 02:21 581
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.