26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
30-чи баҳор муборак, азиз газетхон!

Вилоят ўзбекзабон матбуоти майдонида етакчи бўлган ушбу газета душанба куни 30 ёшга тўлaди.


Юртимиз Мустақиллигининг тенгдоши, ҳар бир газетхоннинг доимий ҳамроҳи, севимли рўзномаси – «Жанубий Қозоғистон» навқирон ёшда. Шодиёна юртимиздаги оғир, пандемия даврига тўғри келди. Мамлакатимизда жорий этилган карантинга қарамай, газета ҳафтасига уч марта хонадонингизга ташриф буюрмоқда. Бунинг учун она тилимизда чоп этилаётган вилоятдаги ягона давлат газетасига содиқ қолаётган барча газетхонларимизга чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз. Рўзномамиз турли мавзулардаги ранг-баранг, дилтортар мақола, хабар ва янгиликлар билан ҳар бир газетхоннинг қувонч-ташвишларига шерик, сирдош дўст, давлат ва жамият орасида холис воситачи бўлиб қолаверади.
Газета саҳифаларидан ҳаёт нафаси уфуриб туриши шарт. Дадил айтиш мумкинки, бу маҳорат аллақачон газетамиз ижодкорлари учун ўзига хос ва бетакрор услуб сифатида шаклланиб улгурган. Нашрда Президент фаолияти ёритилиб бориши, халқимиз, юртимиз равнақи, ислоҳотлар кўлами, маънавият ва маърифат, ёшлар тарбияси, истиқбол орзулари, миллий қадриятлар тўғрисидаги мақолалар бериб борилаётганлиги нашрда шаклланган услубнинг энг тотли меваларидан бири.
Оммавий ахборот воситаларининг биринчи галдаги вазифаси жамоатчилик фикрини ижобий шакллантиришдан иборат. Инсонни турли ахборотлар, янгиликлар, маълумотлар билан қуроллантириш ҳам унинг зиммасида. Айниқса, аҳолининг маънавий-маърифий дунёқарашини кенгайтириш, маданий савиясини юксалтиришга кўмаклашиш бу соҳа ходимлари олдида турган яна бир долзарб вазифадир. Таҳририят жонкуярлари билан ҳамкорлик орқали илгари сурилаётган мавзуларни ҳар томонлама тўкис ёритишга эришмоқда.
Мухтасар қилиб айтганда, таваллудининг ўттиз йиллигини нишонлаётган «Жанубий Қозоғистон» доимо халқ билан бирга, у том маънода маънавият жарчиси ва халқ минбарига айланди.
Муштарийлар сафининг ортиб бориши жамоамизга юксак масъулият юклайди. Биз эса билдирилган ишончни оқлашга доим тайёрмиз.
Байрам муборак, азиз муштарий!

Алишер СОТВОЛДИЕВ, бош муҳаррир., 2021-04-03, 03:16 720
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.