26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон – Россия: самарали ҳамкорликнинг янги уфқлари

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Нур-Султан шаҳрига хизмат сафари билан келган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди. Қасим-Жўмарт Тўқаев икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликка янги жўшқинлик бериш нуқтаи назаридан вазир ташрифининг муҳимлигини таъкидлади.
– Қозоғистон ва Россия – стратегик ҳамкорлар. Шунинг учун, сизнинг ташрифингиз ва олий даражадаги учрашувлар давомида кўзланган мақсадларимизга эришамиз деб, умид қиламан. 23 март куни биз Владимир Путин билан минтақалараро учрашув ўтказишнинг муҳимлиги тўғрисида мулоқот қилдик. Афсуски, пандемия сабабли кейинга қолдирилди. Имконият бўлса, ҳар қандай шаклда юзма-юз учрашишга келишиб олдик. Чунки бу жуда муҳим, – деди Давлат раҳбари.
Қасим-Жўмарт Тўқаев вакцинанинг қўшимча қисмини Қозоғистонга юборишга ёрдам кўрсатгани учун Владимир Путинга миннатдорчилик билдирди.
– Яқинда мен Қозоғистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси билан эмландим. Ҳукумат йиғилишини ўтказиб, аҳолини оммавий эмлашни тезлаштиришни топширдим. Бу вазифа, биринчидан, вакцинани бозорга етарли миқдорда етказиб бериш билан боғлиқ, иккинчидан, эмлашнинг аҳамиятини аҳолига тушунтириш. Кўпчилик ушбу тадбирнинг аҳамиятини тўлиқ англаб етмаяпти. Албатта, бизда эмлаш – иллатдан сақланишнинг ягона йўли – бепул, – деди Президент.
 Ўз навбатида, Сергей Лавров Президент Владимир Путиннинг саломи ва эътиборини етказди ҳамда Россия томони вакциналарни етказиб бериш масаласини ҳал қилишини таъкидлади.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг асосий жиҳатлари, жумладан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар, фазо соҳасидаги қўшма лойиҳаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
– Кейинги ойда Евроосиё олий иқтисодий кенгашининг йиғилишини видеоанжуман шаклида ўтказиш режаланган. Бу коронавирусдан кейинги эпидемияда ҳамкорлигимизни давом эттириш юзасидан биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизнинг муҳим босқичидир.
Шунингдек, биз фазогир Юрий Гагарин парвозининг 60 йиллигини кенг нишонлаймиз. Бу бизнинг фазони тинч йўл билан ривожлантиришга қўшган умумий ҳиссамиз бўлади. Байқўнғирдаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш ва Қозоғистоннинг космик салоҳиятини ривожлантириш юзасидан қўшма лойиҳаларимиз жадал давом этмоқда, – деди Сергей Лавров.

Аkorda.kz., 2021-04-09, 23:55 446
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.