26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг раиси, Бош муфти Науризбай ҳожи ТАҒАНУЛИнинг М У Р О Ж А А Т И

Рамазон ойи муборак бўлсин!

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман! Аллоҳ Таолога беадад шукрлар, ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммадга Аллоҳнинг саловати ва саломлари бўлсин!

Ҳурматли жамоат!

Барчангизни ўн икки ойнинг султони – муқаддас Рамазоннинг бошланиши билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Оилаларингизга бахт-саодат ва файзу барака тилайман!
Қодир Оллоҳ ихлос билан тутган рўзамизни, қилган ибодатларимизни ва савобли амалларимизни кўпайтирадиган баракотли ойда, узрли сабаблар билан рўза тута олмай қолган инсонларнинг дуоларини қабул қилгай!
Бугунги кунда диний бошқармамиз «Эҳсон илми»ни кенгроқ тарғибот қилиш билан шуғулланиб келади. Эҳсон – араб тилида бир қанча маънони англатади. Масалан, “аъло даражада амалга оширмоқ”, “яхшилик қилмоқ” каби. Эҳсон (яъни яхшилик) бандадан бўлиб, у Аллоҳ таолонинг ибодатини астойдил бажаришдир.
Бундан кўриниб турибдики, тақводорлик, бир-биримизга ўзаро саховат кўрсатиш, солиқ амаллар, неъматларни исроф қилмаслик, покланиш эҳсон илмини ҳосил қилар экан.
Барчамизга ушбу қутлуғ ойда ҳамма гуноҳ ишлардан покланиб, маънавий камолот – эҳсонга етиш насиб этсин!
Минг таассуфки, бу йил ҳам муқаддас ойни пандемия шароитида ўтказамиз. Юқумли ва хатарли дардга гирифтор бўлмаслик учун ифторлик пайтида, ибодат чоғида санитария  қоидаларига риоя қилишни ёддан чиқарманг.
Саломатлик – бебаҳо бойлик, Оллоҳнинг берган омонати. Шунинг учун ёши олтмишдан ошган отахон ва онахонларимизни рўза тутишдан аввал тиббий кўрикдан ўтиш ва шифокор маслаҳатини олишга даъват этаман. Қариялар ва балоғат ёшига етмаганлардан вазият барқарорлашгунча масжидга бормасликларини ва жамоат бўлиб намоз ўқимасликларини сўрайман.
Қозоғистон мусулмонлари диний идораси Рамазон ойида онлайн тарзда хутбалар, савол-жавоблар ўтказишни давом эттиради. Қуръон тиловат қилиш маросимлари ҳам масофадан ўқилади. Сиз ўзингизни қизиқтирган саволларга интернет орқали жавоб олишингиз, онлайн ташвиқотларни тинглашингиз ва хайрли ишларни уйингиздан чиқмасданоқ баҳам кўришингиз мумкин.
Мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, биз яна бир бор ўтган йили бошлаган лойиҳамизни давом эттирамиз, яъни онлайн равишда садақа беришнинг энг яхши усулини таклиф қиламиз.

Ҳурматли жамоат!

Сизни пандемия пайтида ниҳоятда эҳтиёт бўлишга, одам кўп тўпланади жамоат жойларга бормасликка, рўза тутганда тўғри овқатланишга, иш тартибини меъёрга солиш ва иложи борича, соғлигингизга эҳтиёт бўлишга чақираман.
Муқаддас ойда хайрия ва садақа қилишни истаганларга айтмоқчиман: ифторлик қутилари кўнгиллилар ёки масжид ходимлари орқали муҳтожларга етказиб берилади.
Рамазон ойида идорамиз мунтазам равишда санитария талабларига жавоб берадиган хайрия тадбирларини амалга оширади.
Барчангизни хайрли ишларга ўз ҳиссангизни қўшишга чорлайман!
Аллоҳ Таоло бизнинг ният ва амалларимизни қабул қилсин ва барчамизни Рамазондан Рамазонга бехатар етказсин.
Роббимиз ер юзидаги вабони йўқ қилсин, халқимизни омон сақласин, юртимизни тинч-осуда қилсин! Омийн!

2021-04-10, 00:15 373
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.