26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фахрий журналистнинг 80 йиллиги нишонланди

Қозоғистон Республикасининг маънавий пойтахтида мамлакатимизнинг фахрий журналисти, Туркистон вилояти ҳамда Байдибек туманининг фахрий фуқароси Байдулла Қўнисбекнинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтди.
Юбилей Туркистон вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси ва Қозоғистон Журналистлари уюшмасининг вилоят бўлими томонидан ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов, Х. А. Яссавий номидаги халқаро университет ректори Жанар Темирбекова, вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари Дамир Жунисов, вилоят Жамоатчилик кенгаши раиси Шарипбек Жамалбек, ёзувчи, «Алаш» ва «Туркий оламга кўрсатган хизмати учун» халқаро мукофотлари лауреати Мархабат Байғут, Туркистон вилоятининг зиёлилари, Қизилўрда, Жамбил вилоятлари ҳамда ахборот соҳаси вакиллари иштирок этди.
Қозоғистон Журналистлари уюшмасининг Туркистон вилоят бўлими раиси, вилоят маслаҳати депутати Ғалимжан Елшибай фахрий журналистнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб берди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев номидан табрик хати тақдим этиб, миллий журналистика фидойисини табриклади.
– Дунёни қамраб олган пандемияга қарамай, бугунги ҳамкасбларингиз ва замондошларингиз қутлуғ айёмингиз билан табриклаш учун келишди. Ўйлайманки, бу алоҳида эҳтиром ва ҳурмат рамзидир, – деди
С. Қалқаманов.
Тадбир оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида бильярд бўйича минтақавий мусобақа билан давом этди. Унда Туркистон, Жамбил, Қизилўрда вилоятлари ва Шимкент шаҳридан 30га яқин ОАВ вакиллари иштирок этди. Таниқли ҳакам Абдуғай Бекжанов ўйинларга холис баҳо берди. Энг яхши ўйинчиларга махсус диплом ва пул мукофотлари топширилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-10, 01:25 685
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.