26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яйловларда сув муаммоси барҳам топади

ҚР Экология ва табиий захиралар вазири Мағзум Мирзағалиев Туркистон вилоятига хизмат сафари билан келиб, сув хўжалиги иншоотларининг аҳволи билан танишди.
Арис туманидаги “Кўксарой” сув тақсимлагичига борган вазир унинг мустаҳкамлигини ошириш ва реконструкция қилишга мўлжалланган лойиҳа-смета ҳужжатини тезроқ тугатишни топширди.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда вазирлик вилоятимизда “Ирригация ва дренаж тизимини такомиллаштириш”нинг иккинчи босқичини амалга оширмоқда. Лойиҳа вилоятдаги 62 минг гектар обикор ернинг мелиоратив ҳолати ва сув билан таъминлашни яхшилаш имконини беради. Шунингдек, суғориш даврида сувни йўқотиш ҳажми 199 млн. куб. метргача камайиб, яйловларни оби-ҳаёт билан таъминлаш даражаси 65 фоиздан 100 фоизга етади. Лойиҳа доирасида 12,4 минг қишлоқ аҳолисининг бандлиги таъминланади. Лойиҳа доирасида “Мақтаарал-1”,  “Арис – Туркистон”, “Қизилқум-1”, “Мақтаарал-2” ирригация-дренаж тармоқлари ишга тушириш режаланган.
– Вегетация даври яқинлашиб келмоқда. Деҳқонларни сув билан таъминлаш – асосий ва стратегик вазифамиз. Мавсумнинг муваффақияти ушбу тадбирга боғлиқ. Вилоятда 300 минг гектар обикор ер бор. Иш бир зум ҳам тўхтамай, сувни тежаш технологиясидан самарали фойдаланиш зарур. Деҳқонлар ҳам ушбу технологиясдан фойдаланишлари шарт, – деди
М. Мирзағалиев.
Хизмат сафарида трансчегаравий “Катта Келес”, “Зах” ва “Ханим” магистрал каналларининг ҳолати ҳам муҳокама қилинди.
– Маълумки, Қозоғистон йил сайин қўшни мамлакатлар билан трансчегаравий сув захираларидан фойдаланиш бўйича шартномалар имзолайди. Ўз вақтида кўрилган чоралар жуда муҳимдир. Шу билан бирга, сув таъминотида сув инфратузилмаси ва сув хўжалиги иншоотларининг ҳолати катта роль ўйнайди. Шунинг учун таъмирлаш ишлари сифатли юритилиб, ўз вақтида бажарилиши зарур, – деди вазир. Вилоятимизда бошқа каналларни ҳам босқичма-босқич автоматлаштириш кўзда тутилган.

2021-04-13, 01:43 312
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.