26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўп қиррали ҳамкорлик алоқалари янги босқичда

Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Орипов Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғловчи «Ипак йўли» чегара ҳудудида музокаралар ўтказдилар ва «Марказий Осиё» халқаро савдо иқтисодий ҳамкорлик марказига тамал тоши қўйиш маросими ўтказилди.

Учрашувда сўнгги йилларда давлатларимиз раҳбарларининг ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган самимий, илиқ муносабатлари туфайли мамлакатларимиз ўртасида яхши қўшничилик ва стратегик шериклик алоқалари янада мустаҳкамланиб бораётгани, Президентларимизнинг ташаббуслари ва сиёсий иродалари туфайли кўп қиррали ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилиб, ўзаро манфаатли лойиҳалар билан бойитилаётгани таъкидланди. «Марказий Осиё» халқаро савдо иқтисодий ҳамкорлик маркази ушбу лойиҳаларнинг амалдаги ифодасидир.
Марказий Осиёда ягона бўлган ушбу лойиҳа нафақат икки томон учун самарали бўлади, балки минтақада савдо-иқтисодий алоқалар ривожига ҳам қўшимча туртки беради.
Томонлар савдо-иқтисодий, сармоявий, қишлоқ хўжалиги, транзит-транспорт, туризм, космик, саноат кооперацияси, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг долзарб масалаларини, шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги минтақалараро ва трансчегаравий ҳамкорликни муҳокама қилдилар. Автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш юзасидан қўшма лойиҳаларни амалга оширишга, шунингдек, «Туркистон-Шимкент-Тошкент» тезюрар темир йўл қурилишига алоҳида эътибор қаратилди. Музокаралар якунида А. Мамин ва А. Орипов «Марказий Осиё» ҲСИМ фаолиятини ташкил этиш бўйича тадбирлар режасини, шунингдек темир йўл транспортини ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар тўғрисида протоколни имзолади.
«Марказий Осиё» ҲСИМ «Жібек жолы» (ҚР) ва «Ғишт Кўприк» (ЎР) назорат-ўтказиш пунктлари ҳудудида жойлашади. Марказнинг умумий майдони 400 гектарни ташкил этади, ҳар икки йўналишда кунига 35 минг кишини ва 5 минг юк машинасини ўтказиш имконияти мавжуд.
Марказни Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг қўшма сармоявий лойиҳаларини амалга ошириш учун йирик саноат ва савдо-логистика майдончасига айлантириш кўзда тутилган. Саноат кооперациясининг энг истиқболли йўналишлари – қайта ишлаш шўъбаси, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноатдир.
– Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўзаро савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш устида ишламоқда. Бугун бошланган лойиҳа ушбу мақсадга эришишга хизмат қилади ва икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди, – деди Асқар Мамин.
Қозоғистон Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида учта улгуржи ва тарқатиш марказларини очиш орқали Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ягона савдо тизимини яратишга қизиқиш билдирмоқда.
Учрашув доирасида Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашиш ва икки томонлама ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилиш мақсадида икки мамлакат ҳукуматлари делегациялари иштирокида ишчи йиғилиши ҳам ўтказилди.
Йиғилишда қардош халқларимиз манфаатлари йўлида савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни изчил амалга оширишнинг мақбул йўллари атрофлича муҳокама қилинди.

2021-04-13, 01:52 348
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.