26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фуқароларни муҳофаза қилишнинг янги дастаклари амалда

2021 йил 1 июлдан бошлаб Қозоғистонда Маъмурий тартиб-таомиллар кодекси кучга киради. Ҳуқуқий тизимга оид ушбу ҳужжатни Туркистон вилояти Адлия департаменти бўлими раҳбари Негина Қилишпаева шарҳлаб берди.
Унинг таъкидлашича, Давлат раҳбари Қ. Тўқаев Қозоғистон халқига йўллаган Мактубида суд қарорлари сифатини яхшилаш учун қатор жиддий чоралар кўриш юзасидан вазифалар белгилаган эди.  
“Айни пайтда оммавий-ҳуқуқий баҳсларда фуқаролар кучлар нисбати тенг бўлмаган вазиятларга тушиб қолмоқда. Чунки уларнинг имкониятларини давлат девони захиралари билан таққослаб бўлмайди”, деди ҚР Президенти.
У маъмурий адлияни жорий этиш зарурлиги ни илгари сурмоқда. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун Адлия вазирлиги ва ҚР Олий суди Маъмурий тартиб-таомиллар кодекси лойиҳасини ишлаб чиқди.
Бўлим раҳбарининг айтишича, ушбу ҳужжат маъмурий жараёнлар билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни созлаш, шунингдек, давлат органларининг идоралараро фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, давлат бошқаруви соҳасидаги баҳсларни маъмурий суд тартибида ҳал этишни таъминлаш учун керак экан.
“Кодекс фуқароларнинг бошқарувга оид қарорлар қабул қилиш жараёнидаги фаоллигини таъминлайдиган кафолатларнинг мустаҳкамланишига ёрдам беради. Шунингдек, у фуқароларнинг юқори орган ва суд органлари томонидан низоларни кўриб чиқишда фуқаролар ҳуқуқларини самарали дастакларни ўрнатади”, деди Н. Қилишпаева.
Маърузача шунингдек, “Маъмурий орган” ва “маъмурий акт” халқаро андазага мувофиқ маъмурий жараёнларни қарор топтиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

2021-04-13, 02:01 334
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.