26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Латиф шаҳар янада латофатли бўлади


Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев юртимизнинг маънавий пойтахтида олиб борилаётган ободончилик ва кўкаламзорлаштириши жараёнлари  билан танишди.
Вилоят раҳбари мутасадди шахсларга санитария меъёрлари ва эҳтиёт чораларига риоя қилиш зарурлигини эслатди. Таъкидлаш жоиз, айни пайтда Туркистон вилояти «яшил» ҳудудда.
– Минтақадаги карантин ва чеклов чоралари эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар  давом этади. Эҳтиёт чораларини ва интизомни, айниқса, қурилиш соҳасида кучайтириш керак. Бундан ташқари, барча туман ва шаҳар ҳокимлари, идора раҳбарлари ва тегишли давлат органлари чеклов чоралари асосида ишлашга мажбурдирлар, – дея таъкидлади Ўмирзақ Шўкеев қурилиш майдонларига ташрифи чоғида.
Туркистон шаҳридаги «Рамзлар  майдони»да ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Уни янгилаш ва замонавийлаштириш  тадбирлари  маҳаллий аҳолининг  ташаббуси билан амалга оширилмоқда.
Шунингдек, ҳокими  «тизимли  истироҳат боғи» ҳудудида олиб борилаётган  ободонлаштириш ишлари билан танишди. Боғнинг майдони 0,7 гектар, яшил ҳудуд –  0,3 гектар. Боғда  ёритиш мосламалари ўрнатилган. Бундан ташқари, пиёдалар йўлаклари ётқизиш, кўкаламзорлаштириш  майдонига автоматик суғориш тизимини ўрнатиш тадбирлари олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-14, 21:01 437
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.