26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
‘‘Туркистон – 3000 ёшда’’

Х. А. Яссавий  номидаги Халқаро қозоқ-турк университетида  чет эллик олимлар, археологлар иштирокида «Туркистон – 3000 ёшда» мавзуида давра суҳбати уюштирилди.
 Учрашувда Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов, университет раҳбари Жанар Темирбекова, тарих фанлари доктори, Қозоғистон Республикаси А. Марғулан номли МФА  академиги ва Археология институтининг бош директори. Бауржан Байтанаев,  Қозоғистон Республикаси Жаҳон мероси миллий қўмитаси раисининг ўринбосари Дмитрий Воякин, академик, З. Буниятов номидаги Шарқшунослик институти директори ўринбосари   Шоҳин Мустафаев, Вашингтон университети Антропология кафедраси профессори Сент-Луис Майкл Фрачетти, Татаристон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси,  А. Халиқов номидаги   археология институти директори  Айрат Ситдиқов ва бошқалар иштирок этди.
Мақсад –  Туркистоннинг 3000 йиллиги ҳақидаги тарихий маълумотларни жамоатчиликка эълон қилиш.
 – Туркистон қадимий ва буюк шаҳар. Ушбу ноёб шаҳарнинг тарихи қадимги даврлардан, кўп асрлар муқаддам  бошланган. 1990-2000 йилларда биз Туркистоннинг 1500 йиллигини нишонладик. Аммо ўшандан бери кўп вақт ўтди. Биз ушбу санани нишонлаган даврдаги маълумотлар Совет Иттифоқи даврига тегишли бўлиб, Қозоғистонда  шу  йилларда ҳеч қандай жиддий  тадқиқот олиб борилмаган, энг қизиғи қадимий Туркистоннинг уйғониш даври ўзига хос чуқур тарихга эга. Бинобарин, қабилалар бу ҳудудда милоддан аввалги XV асрда яшаган. Туркистон ҳудудидаги археологик мажмуаларни ўрганиб, иккита қадимий қабристонни топдик.
Бу ерда топилган дафн маросимлари ва буюмлари, шубҳасиз, милоддан аввалги XV асрга тегишли, –  деди учрашувда Бауржан Байтанаев.
– Мустақиллик йилларида миллий ва маънавий қадриятларимизни тиклаш, ўрганиш ва тарғиб этиш, маданий ёдгорликлар, муқаддас қадамжоларни асраб-авайлаш, уларни асл қиёфасига мос тарзда белгиланган меъморий талаблар асосида қайта тиклаш ва таъмирлаш бўйича кенг кўламли ишлар бажарилди ва бу эзгу ишлар изчил давом этмоқда,– деди Жанар Темирбекова. – Туркистон ўзининг бой номоддий мерос иншоотлари – кўп асрлик осори-атиқалари, ноёб меъморий обидалари, ҳунармандчилиги, дунё илм-фанига беқиёс ҳисса қўшган алломалари билан машҳур.
Бу йўналишдаги эзгу саъй-ҳаракатлар тарихимизни мукаммал ўрганиш, жаҳон илм-фани ривожига улкан ҳисса қўшган улуғ мутафаккирларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини чуқур тадқиқ этиш,  маънавиятимизни юксалтириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, тарихимизга ҳурмат-эҳтиром руҳида вояга етказишда муҳим аҳамият касб этади.
Давра суҳбати иштирокчилари  қадим шаҳардаги ёдгорликларнинг ҳали фанга номаълум қирралари ўрганилиб, хусусан  Туркистон  тарихини жаҳонга намоён этиш зарурлигини таъкидладилар.
Учрашув якунида университет раҳбари меҳмонлар ва олимларга таълим муассасаси номидан «Х. А. Яссавий ҳикматлари»  китоби ва лоланинг «Президент Назарбаев» навидан тайёрланган  гулдаста  туҳфа қилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-16, 04:31 453
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.