26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги сув омбори барпо этилди

Туркистон шаҳрида барпо этилган Кенсай-Қўшқўрғон-2 сув омборига сув қуйила бошлади. Натижада, кўп сув жамғармасига эга бўлмаган шаҳарда обикор сув масаласи ҳал этила бошлади. Қорасув дарёсининг шаффоф, тоза сувини сақлашга мўлжалланган янги омборнинг ишга туширилиши сув тошқини хавфини камайтиради.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ушбу лойиҳа вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг ташаббуси билан амалга оширилган эди. Вилоят раҳбари янги иншоот қурилишини шахсан ўзи назорат қилди.
– Келажакда Кентов ва Туркистоннинг орасидаги масофа воҳага айланади. Янги сув омборларининг сони ортади. Бу минтақада балиқчиликни ривожлантиришга таъсир кўрсатди. Сув омборлари соҳилида ҳордиқ ҳудудлари очилади. Энди сувдан самарали фойдаланиб, суғориладиган майдонлар учун сарфлаш мумкин, – деди шаҳардаги сув омборларининг қурилишини назорат қилган минтақа раҳбари.
Туркистон вилоятида обикор сув тақчиллигини ҳал этиш мақсадида йирик сув иншоотларининг қурилиши юритилган. Ҳажми 18 млн. куб метр сув омборига 1 млн. куб метр сув жамланди. Келгусида уни 10 млн. куб метргача етказиш режаланмоқда. Сув омборининг 9,8 чақирими тўлиқ бетон билан қопланди. Сув етказувчи каналнинг 14,5 чақирими қазилди. Лойиҳа тўлиқ ишга туширилса, Туркистон шаҳрига йилига қўшимча равишда 34 млн. куб. метр сув боради.
Вилоят раҳбарларининг кўрсатмасига биноан минтақадаги барча сув тармоқлари ва тизимлари рақамлаштирилади.

2021-04-17, 02:20 397
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.