26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Карантин чоралари кучайтирилади

Туркистон вилоятида янги фармонга биноан барча давлат муассасаларидаги идора ходимларининг 50 фоизи масофадан ишлаш тартибига ўтмоқда. Бундан ташқари, илгари рухсат берилган жума ва таровеҳ намозлари вақтинча тўхтатилади, оилавий тадбирлар, чунончи, маърака ва маросимлар ҳамда ифторлик қилиш тақиқланади. Бу ҳақда вилоят бош санитария шифокори Нурбек Нишанов брифингда маълум қилди.
Бундан ташқари, умумий овқатланиш корхоналари иш ва дам олиш кунлари соат 09.00 дан 22.00 гача хизмат кўрсатишлари мумкин. Хонадаги мижозлар сони 50 фоиздан ошмаслиги шарт.
– Янги фармонга кўра, минтақадаги барча спорт тадбирлари бекор қилинади. Бильярд, боулинг, компьютер клублари, кўнгилочар марказлардаги болалар ўйин майдончалари ва ўйин аттраксионлари фаолияти тақиқланади. Илгари театрлар томошабинларнинг 50 фоизигача хизмат қилар эди, ҳозир эса 20 фоиз, – деди бош санитар шифокор.
Шунингдек, брифингда иштирок этган вилоят бош шифокори Марат Пашимовнинг таъкидлашича, жорий йилнинг 14 апрелидан бошлаб кунига ўртача 28тадан «COVID-19» юқтириш ҳолати қайд этилган.
– Жорий йилнинг 8-14 апрел кунлари 169та коронавирус инфекцияси қайд этилди, касаллик ўтган ҳафтага нисбатан 45тага кўпайган. Вилоятда юқумли касаллар учун 610та ҳамда 300та карантин ўринлари тайёр.
Вилоятга жами 43 400 доза «Спутник V». Вакцинаси етказиб берилди. Бугунги кунга қадар 39 840 киши 1 компонент билан эмланган. Бундан ташқари, 22 февралдан бошлаб қайта эмлаш ишлари олиб борилиб, 12 минг 700 кишидан 11 минг 665 киши эмланди, – деди М. Пашимов.
Апрель ойидан бошлаб Туркистон вилоятида умуммамлакат ихтиёрий эмлаш тадбири бошланди. Режага кўра, шаҳар ва туман аҳолиси маҳаллий поликлиникалар ва мобиль станц ияларда эмланишлари мумкин. Бундан ташқари, аҳоли «Egov» электрон тизими орқали олдиндан рўйхатдан ўтишлари ва ўз хоҳишлари билан эмланишлари мумкин.
 Туркистон шаҳрида жами 10та эмлаш пункти ташкил қилинган. Сайёр эмлаш бригадалари сони 20тани ташкил қилади.

Туркистон вилоятининг минтақавий алоқа хизмати., 2021-04-17, 03:38 717
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.