26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон шаҳри уч йўналишда ривожланмоқда

Элбоши кутубхонасида “Туркистон – туркий оламнинг маънавий пойтахти” мавзуида ўтган халқаро видеоанжуманда вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев янги қурилган иншоотлар тўғрисида ахборот берди.
Тадбирда қозоғистонлик ва хорижий давлатлар арбоблари ва олимлар иштирок этди.
Анжуманда сўзга чиққан Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Мустақиллик йилларидан бошлаб Туркистонни ривожлантириш, Туркий халқларга умумий маънавий марказ даражасида муносиб этиш – Элбоши орзуларининг асосий мақсади эканини таъкидлади.
– Туркистон шаҳри тиклана бошлади. Туркий оламнинг маънавий маркази сифатида улуғланадиган Туркистон шаҳри энди улкан қурилиш майдонига айланди ва тараққиётнинг янги босқичига кўтарилди. Ҳозирда шаҳар 3 йўналишда ривожланмоқда. Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ҳудуди тўлиқ ободонлаштирилиб, зиёратчилар учун қулай шароитлар яратилди. Яссавий ва Робия Султон мақбараларини қайта тиклаш, Ҳазрат Султон қўриқхона-музейи ҳудудини ободонлаштириш, қадимги Култўбе қалъаси тарихий жойларини тиклаш ишлари жадал давом этмоқда. Тарихий ва маданий марказда “Ташриф маркази”, “Буюк Дашт” маркази, Яссавий музейи, “Фараб” кутубхонаси, театр, мамлакатдаги дастлабки халқаро туризм ва меҳмондўстлик университети каби бир қанча муҳим иншоотлар барпо этилган, – деди вилоят ҳокими. – Ҳозирги кунда Туркистон шаҳри – халқаро тадбирлар, сиёсий ва иқтисодий муаммоларни ҳал этишга тўлиқ тайёр. Мен туркий тилли давлатлар билан ҳамкорликда уюштириладиган анжуманларни туркий оламнинг маданий пойтахти – Туркистон шаҳрида ўтказишни таклиф қиламан.


Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2021-04-17, 04:12 371
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.