26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистоннинг озиқ-овқат белбоғи шаклланмоқда

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев вилоят марказидаги озиқ-овқат белбоғида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Минтақа раҳбари “Туркистон Агро XXI” МЧБнинг 1200 бошга мўлжалланган замонавий сут-товар фермасини ташкил этиш” лойиҳаси қурилиш майдонига борди. Замонавий сут фермасининг лойиҳаси “Rota Guido Srl” компанияси томонидан тайёрланган. Умумий қиймати 6,4 млрд. тенгени ташкил этади. Лойиҳани “Fortebank” орқали молиялаштириш кўзда тутилган. Бирлашма ўз маблағи ҳисобидан қурилиш ишларини бошлади. Лойиҳа тўлиқ ишга туширилса, йилига 10 минг тонна сут етиштириш етиштирилади. Вилоят ҳокими қурилиш суръатини жадаллаштиришни топширди. Мазкур биродарлик сут фермасини мол озуқаси билан таъминлаш учун 2019 йили 733 гектарга АҚШнинг “TL” компаниясининг 18дона ёмғирлатиб суғориш машиналарини ўрнатиб, йилига бир майдондан 2 марта ҳосил олишни йўлга қўйди. Бундан ташқари, 26та замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилинди.
Шунингдек, минтақа раҳбари “SPK-Sauran” қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ширкатининг қиймати 1,5 млрд. тенгелик “829 гектарга ёмғирлатиб суғориш технологиясидан фойдаланиб, озуқабоп экинлар етиштириш” лойиҳаси билан ҳам танишди.
Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев Туркистон халқаро аэропортига олиб борувчи йўлдаги 400 гектар ерга олхўри ўтқазиш лойиҳаси билан танишди. Ҳозирда бу ерда 200 минг дона кўчат ўтқазилди. Кўчатлар учинчи йили 1-2 тоннадан ҳосил беради. 5-6 йилда тўлиқ қувватга кириб, гектаридан 25-30 тонна ҳосил олиш мумкин. Ҳозирча 50 гектарга тарвуз экилди. “Туркистон мевалари” лойиҳасининг қиймати 3,5 млрд. тенгега тенг.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-19, 20:57 291
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.