26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чордара туманида энг яхши шоли етиштирилади

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев хизмат сафари билан Чордара туманига борди. Вилоят раҳбари қатор лойиҳалар билан танишди. Улардан бири – Жаушиқум водийсини сув билан таъминлаш. Деҳқонлар билан учрашувда у минтақада обикор ерлар майдонини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлади. Вилоят раҳбари Жаушиқум водийсидаги 12 минг гектардан зиёд майдонда сув тақсимлаш ва насос станциясини замонавийлаштириш лойиҳаси билан танишди.
Суғориладиган ерларни ўзлаштириш натижасида 2,5 минг гектарга сабзавот, 2 минг гектарга картошка, 3 минг гектардан зиёд ерга полиз экинлари, 1 минг гектардан зиёд ерга маккажўхори, 3 минг гектарга беда экилиб, ҳар йили 523 минг тонна (11 млрд. тенгелик) озиқ-овқат ва озуқабоп маҳсулотлар етиштириш мумкин. Бундан ташқари, 12500дан зиёд доимий иш ўринлари яратилади. Ушбу лойиҳа тасдиқлаш учун қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этилди.
– Давлат дастурлари орқали қишлоқнинг салоҳияти ошмоқда. Туркистон вилояти аграр минтақа эканлиги ва қишлоқ хўжалигининг келажаги ернинг сифати ва унумдорлигига бевосита боғлиқ экан, биз учун бу муаммони ҳал қилиш муҳимдир, – дея таъкидлади Ўмирзақ Шўкеев.
Вилоят раҳбари билан учрашувда деҳқонлар икки ой ичида пишиб етиладиган тарвуз ва булғор қалампири уруғини экканини маълум қилишди. Натижада, улар гектаридан 1,5 миллион тенге даромад олишмоқда. Шунингдек, сўнгги йилларда ҳудуд шоли етиштириш билан фаол шуғулланмоқда.
Шу билан бирга, Ўмирзақ Шўкеев 40 йил муқаддам ташкил этилган «Шардара» мактаб-лицейига ташриф буюрди. Тахминан 6 минг квадрат метр майдонда жойлашган таълим муассасаси ҳозир таъмирталаб. Уни тубдан таъмирлаш учун 350 миллион тенгедан зиёд маблағ керак.
Айни пайтда ушбу мактабда 1500дан зиёд бола таълим олмоқда. Вилоят раҳбари бинони кўздан кечириб, ушбу масалани ижобий ҳал қилишга ваъда берди.

2021-04-20, 00:25 183
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.