26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Обод манзиллар шукуҳи

Ҳозирда Туркистон шаҳри атрофидаги яшил майдонда миллиондан зиёд кўп йиллик дарахт кўчатлари – терак, қайин, қайрағоч, тол, арча ва заранг баравж ўсмоқда. Вилоят марказини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг шахсий назоратида.

Аввал хабар қилинганидек, шаҳарда яшил майдонлар яратиш, «яшил белбоғ»ни кенгайтириш, мавжуд яшиллик дунёсини муҳофазалаш масаласини мақбул ҳал қилиш учун шаҳар 32 мавзега бўлинган. Туман, шаҳар ҳокимлиги ва бўлим раҳбарлари уларнинг ҳар бири учун шахсан масъулдир. Вилоят марказидаги «яшил белбоғ»ни кўздан кечирган минтақа раҳбари мутасадди ташкилотлар раҳбарларига янгидан ўтқазилган дарахтларни суғоришга алоҳида эътибор қаратишни топширди. Бунинг учун мавзелар ҳудудида қудуқлар қазилган ва ер ости сувларидан фойдаланилмоқда. Ҳар бир мавзеда 10 мингга яқин кўчат бўлиб, уларга томчилатиб суғориш тизими ўрнатилган. Баъзи мавзелар сувни Арис – Туркистон каналидан олмоқда. Кўчаларга тунги чироқлар, ахлат қутилари ва ўриндиқлар ўрнатилди, шунингдек, дам олиш ҳудудларида ва кўчалар бўйлаб фавворалар ишга туширилди. Туркистонни ободонлаштириш ягона тизим бўйича амалга оширилади. Шаҳар ҳудудида велосипед йўллари ётқизилди, майсазор барпо этилди. Қишлоқ ва туманлардан ташриф буюрган фуқаролар иштирокида ҳар ҳафтада 32та мавзеда шанбаликлар уюштирилмоқда. Маълумки, Туркистонда экологик вазиятни яхшилаш юзасидан мажмуавий ишлар олиб борилмоқда. Яшил майдонларни шамол, совуқ ва бошқа ташқи омиллардан ҳимоя қилиш учун вилоят раҳбари топшириғига биноан дарахтлар ҳимоя ипи билан боғланиб, таянч таёқчалар ўрнатилди. Туркистонликлар қатор лойиҳаларни амалга оширишда бевосита иштирок этган, шу сабабли улар «Халқ лойиҳалари» деб номланган.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-23, 22:25 93
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.