26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Суғориш тизими такомиллаштирилади

Одатда ёз узоқ вақт иссиқ ва қуруқ  бўлган шаҳарни кўкаламзорлаштириш учун аввало суғориш тизимини такомиллаштириш зарур. Ушбу муаммо минтақа раҳбарининг  диққат марказида. Хусусан, Туркистонда вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг шахсий назорати остида шаҳарни мажмуавий  равишда кўкаламзорлаштириш доирасида залворли  ишлар амалга оширилмоқда. Чунончи, сув захираларини бошқаришда ирригация тизимининг фаолияти йўлга қўйилиб, тартибга солинди.
 Туркистонга борадиган  қатор йўналишлардаги  кичик каналлар   таъмирланди. Шаҳар сув билан 100 фоиз таъминланди. Туркистон шаҳри  ҳудудида юзлаб сув ҳавзалари  барпо этилди. Маънавий-маданий ва маъмурий-тадбиркорлик  марказлари ва унга туташ ҳудудларда янги йўллар бўйлаб 100 чақирим  зовурлар қазилади. Булар Туркистон иқлимини яхшилаш учун зарур қадамлардир.
"Туркистон магистрал каналини тубдан таъмирлаш", "Кенсай-Қоскорған-2" сув омборини қуриш", "Машинали усулда сув билан таъминлаш" ва "Жетикўл кўл тизимини замонавийлаштириш"  лойиҳалари амалга татбиқ этила бошлади.
Туркистон шаҳрининг Бош режаси лойиҳасига кўра  туркий оламнинг  маънавий пойтахти атрофида йил охирига қадар қарийб 8 минг гектар майдонда "Яшил белбоғ" яратиш режаси тўлиқ амалга оширилади.
Суғориш тизимини такомиллаштириш натижасида  шаҳардаги  айланма йўл бўйлаб экилган дарахт кўчатлари ва яшил майдонларни суғориш учун барча шароитлар яратилади. Мақбара ёнидаги Тўнғич Президент истироҳат боғидаги сунъий кўлга сув  қуйилади.
Туркистон қўналғаси  ҳудудида 140 минг туп  манзарали дарахт кўчатлари 200 минг туп олхўри кўчати  ўтқазилди.  Бу  қадим ва навқирон шаҳар яшил оламини янада  бойтиш имконини беради.
Минтақа раҳбари   Туркистон шаҳри қурилиш майдонларини кўздан кечириб, янги "Дендробоғ" ва ундаги сунъий кўлнинг қурилиш жараёни билан танишди. Сунъий сув омборининг қурилиши якунланмоқда.
Туркистонлик меъморлар вилоят ҳокими топшириғига биноан  9 чақирим  узунликдаги янги сув таъминоти тизими  лойиҳасини  ишлаб чиқишди. Шундай қилиб, Кенсай-Қўскўрған сув омборидан Тўнғич Президент истироҳат боғи ва  аттракционлар  паркигача ариқ суви  боради.
Шуни таъкидлаш жоизки, Туркистонни сув билан таъминлашда ҳам ер усти, ҳам ер ости сувлари катта аҳамиятга эга.
Шаҳарсозликдаги катта тажриба шуни кўрсатадики, асосий вазифалардан бири – табиий ва сунъий яратилган муҳит ўртасида маълум мувозанат ва гармоник равишда уйғунлашувга эришиш, барча кўкаламзорлаштириш иншоотларининг ўзаро боғлиқлиги ва бир яхлит тизимга бирлаштирилиши муҳим. "Яшил қурилиш" – узоқ вақтни талаб этадиган, яратиш технологияси бўйича мураккаб ижодий жараён бўлиб, бир қанча ишлаб чиқариш масалаларини ҳал қилиш  ва татбиқ этиш билан боғлиқдир.                        

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-23, 22:33 364
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.