26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда автотураргоҳ масаласи ҳал қилинмоқда

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг кўрсатмасига биноан Туркистон шаҳрида автотураргоҳ муаммосини ҳал қилиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси атрофида 2 мингта автомашина учун тўхташ жойи мавжуд. Ҳозирда ушбу йўналишда полиция билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.
Туркистонда автотураргоҳнинг озлиги қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, сайёҳлар Маънавият ва маданият маркази ҳудудида тўхташ учун жой топа олмайди, машиналарини хоҳлаган жойга қўйиб, тирбандликларни юзага келтирмоқда. Шу муносабат билан вилоят раҳбарига "Туркистон сайти" лойиҳаси тақдим этилди.
Тўловли автотураргоҳ – бу тартибсиз тўхташ жойи муаммосини ҳал қилиш ва пиёдалар, жамоат транспорти ва автомашиналар қулай ҳаракатланишини яратиш учун имкониятдир.
Шаҳар қурилиш майдонларини кўздан кечирган вилоят раҳбари Туркистонга кириш қисмида барпо этилаётган 5 минг ўринли масжид қурилиши билан танишди. Бу бутун турк оламининг маънавий пойтахти бўлган Туркистон шаҳрига Ўзбекистон давлатининг туҳфаси.
Шарқий қиёфдааги Ислом марказининг майдони 20 минг квадрат метрни ташкил қилади, унинг атрофида 400 талабага мўлжалланган мадраса, кутубхона, тамаддихона, Никоҳ саройи ва бошқа иншоотлар барпо этилади.
Вилоят раҳбари яқинда қурилиши бошланган Назарбаев заковат мактабига ташриф буюрди. Барпо этилаётган таълим муассасасида 720 бола ўқийди. Бу ерда 120 ўринли ётоқхона ҳам барпо этилмоқда.
Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой автомобиль йўлидан Майкотов кўчасигача бўлган автомобил йўлининг умумий узунлиги 6,5 чақирим. Унинг 5,5 чақирими  асфалтланди, симёғочлар ва ёритиш тизимлари ўрнатилди. Пиёдалар йўлаклари ва велосипед йўллари қурилмоқда.
М32 Самара – Шимкент автомагистрали ва 9-сонли кўча ҳудудига ўзгаришлар киритилиб, 4 қаторли йўл кенгайтирилади ва унинг ўрнига 6 қаторли йўл қурилиб, фойдаланишга берилади. Ушбу ҳудудга тунги ёритиш тизими ҳам ўрнатилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-23, 22:33 295
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.