26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Онлайн қабул – элга мақбул

 Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев карантин талабларини ҳисобга олган ҳолда минтақа аҳолисининг шахсий масалалар бўйича саволларига онлайн шаклда жавоб берди. Вилоят раҳбарига 10 нафардан зиёд фуқаро мурожаат қилди.
Таъкидлаш жоиз, вилоят ҳокими карантин бошланганидан буён онлайн қабулни тўхтатмади.
Туркистонликлар уй-жой, ер, ижтимоий масалалар, инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш муаммоларини кўтардилар. Фуқароларнинг мурожаатларини тинглаган минтақа раҳбари барча масалалар амалдаги қонунчилик доирасида кўриб чиқилиши ва ҳал қилинишини маълум қилди.
Онаси саратон касаллигига чалинган туркистонлик фуқаро вилоят ҳокимидан моддий ёрдам сўради. Аёлга манзилли ижтимоий ёрдам тўла ҳажмда кўрсатилди. Кафолатланган ижтимоий пакет, озиқ-овқат саватлари хайрия жамғармаси томонидан берилди.
Ўтрор туманида истиқомат қилувчи фуқаро хўжалик иншоотлари қуриш учун моддий ёрдам сўради. Минтақа раҳбари вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбарига ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқарога имтиёзли кредит беришни топширди.
Вилоят ҳокими мутасаддиларга баъзи бир қонуний асосга эга бўлмаган масалалар юзасидан мурожаат қилган фуқароларни ҳомийлар ёрдамида қўллаб-қувватлашни топширди.
Минтақа раҳбари раислигида ўтказилган қабулда Сариоғоч туманида истиқомат қилувчи фуқаро суд қарори билан уйсиз қолганини айтиб, ёрдам сўради. Вилоят раҳбари туман ҳокимига бу кекса онахонга ҳомийлик ёрдамини кўрсатишни топширди.
– Ҳаётнинг ёзилмаган қонуни бу. Туман ҳокимлари, бундай инсонларга қонун доирасида ёрдам бериш йўлларини изланг. Балки ҳомийлар орқали ёрдам беришимиз керакдир. Учрашувга келган ҳар бир фуқаронинг муаммоси ортида бутун оиласи ва унинг яқинлари турибди. Шунинг учун биз бундай масалаларни имкон қадар ижобий ҳал қилишимиз зарур, – деди вилоят ҳокими.
Қабулда иштирок этганлар эски мактабни Маданият уйига айлантириш, қишлоқнинг ички йўлларига сунъий тўсиқлар ўрнатиш ва қишлоқни ободонлаштириш каби масалалар юзасидан мурожаат қилишди.
Ўмирзақ Шўкеев туркистонликларнинг таклиф ва шикоятларини шахсий назоратига олди, мутасадди шахсларга ҳар бир фуқаронинг муаммосини қонун доирасида таҳлил қилиб, ҳал қилишни топширди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-27, 00:30 163
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.