26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Боғида баҳор яйраган...

Шу кунларда асосий эътибор Туркистон шаҳридаги истироҳат боғлари ва хиёбонларни сақлаш ва ички суғориш тизимларининг ҳолатига қаратилмоқда. Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев шаҳардаги янги боғларнинг ҳолати билан танишди. Истироҳат боғлари ҳудудларининг тозалиги учун масъул шахслар билан учрашиб, аниқ кўрсатмалар берди.
Бугунги кунда Туркистонда 400 гектар майдонда 11та истироҳат боғи, 5та яшил майдон, 25та хиёбон ва сайилгоҳлар ҳамда 29 та кўча мавжуд. Таъкидлаш жоиз, ҳар бир истироҳат боғи ўзига хос услубда бунёд этилган.
Б. Саттарханов кўчаси бўйлаб «Тизимли истироҳат боғи» майдони 20 гектардан зиёд. Бу ерда 5 мингга яқин дарахт, 25 мингга яқин буталар экилган, сунъий сув ҳавзаси қазилган. Истироҳат боғига фавворалар, мингдан зиёд тунги чироқлар ва икки мингдан зиёд кичик меъморий шакллар зеб бериб турибди.
Тўнғич Президент сайилгоҳининг умумий майдони 5 гектар. Бу ерда ҳам ободонлаштириш ишлари якунланмоқда. Ҳордиқ масканида ёритиш ускуналари ўрнатилиб, кўп йиллик манзарали дарахтлар ўтқазилган.
«Ҳазрат Султон» музей-қўриқхонаси ҳудуди ҳам ободонлаштирилиб, тунги чироқлар ўрнатилди. 20 гектар майдонга майсазор ётқизилиб, дарахтлар ўтқазилди. Бундан ташқари, суғориш тизимлари ўрнатилиб, пиёдалар йўлаклари ётқизилди.
Умумий майдони 38 гектар бўлган «Тўнғич Президент истироҳат боғи»да сунъий орол – сув омбори пайдо бўлди. 10 мингга яқин дарахт экилиб, пиёдалар йўлаклари ётқизилди. Янги ҳордиқ маскани ўзгача шаклдаги чироқлар билан ёритилган. Бу ерда фавворалар ҳамда кичик меъморий ҳайкаллар ҳам ўрнатилди. Боғда болалар майдончалари барпо этилди.
Бугунги кунга қадар Ясси кўчаси бўйлаб Нур-Султан майдони, «Ипак йўли» истироҳат боғи, Дендробоғ, Тизимли истироҳат боғи қурилиши якунланди. Боғлар ҳудудини ободонлаштириш тадбирлари давом этмоқда.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-05-01, 04:46 74
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.