26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элбоши Туркистонга боришни тавсия қилди

Қозоғистон халқи Ассамблеясининг XXIX сессиясида ҚР Тўнғич Президенти – Элбоши, ҚХА Раиси Нурсултан Назарбаев Туркистон вилоятини ташкил этиш борасидаги қарордан кейин янги даврни бошлаган Туркистонга ташриф буюришни тавсия қилди.
– Икки йилдан зиёд вақт ўтди. Агар Туркистонда бўлмасангиз, келинг, замонавий шаҳар қандай ўзгарганини кўринг. Мамлакат пойтахтидан кейинги янги шаҳарга айланди. Бу – мамлакатимиз қудратининг ифодасидир. Янгиланган Туркистонни кўрганларнинг барчаси ҳайратда. Бу – маданият маркази, республикамизнинг маънавий маркази. Давлат жанубида яна бир обод шаҳар. Яқинда менинг ташаббусим билан ўтган туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлик кенгашининг саммитидан сўнг Туркистон расман туркий оламнинг маънавий пойтахти деб эълон қилинди, – деди Нурсултан Назарбаев.
Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Бирлик, тотувлик ва ҳамжиҳатликнинг 30 йили” мавзуидаги XXIX сессияси Элбоши раислигида ўтди. Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти, ҚХА Раиси Нурсултан Назарбаев раҳбарлигидаги сессияда Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев ва онлайн тартибда 550дан зиёд одам иштирок этди. Улар орасида Ассамблея аъзолари, миллий ва минтақавий этномаданият бирлашмаларининг раислари, Парламент депутатлари, марказий ижроия органлари, сиёсий партиялар, диний бирлашмалар раҳбарлари, ноҳукумат ташкилотлар вакиллари, зиёлилар ва ОАВ вакиллари бор.
Сессия давомида Президент Ассамблея олдидаги жамоат тотувлиги ва миллий бирдамликни янада мустаҳкамлаш борасида аниқ вазифаларни белгилади.

2021-05-01, 05:06 141
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.