26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мукофот пули – 1 миллион тенге!

Умуман олганда, Туркистон вилояти бўйича 6808 фахрийга Буюк Ғалаба байрами муносабати билан бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун туман, шаҳар бюджетларидан 233,2 млн. тенге маблағ ажратилди. Тўловлар 4 майгача эгаларига топширилади. Жумладан:
-28 нафар Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва ногиронларига – 1 миллион тенге;
-6722 нафар фронторти меҳнаткашлари ва вафот этган жангчиларнинг беваларига – 30000 тенге;
-55 нафар Ленинград қамали аҳолиси, урушда ҳалок бўлганларнинг беваларига – 60000 тенге;
УВУ қатнашчилари ва ногиронларига тенглаштирилган бошқа тоифадагиларга – 100000 тенгедан берилади.
Буюк Ғалаба куни арафасида вилоят бўйича Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари акс этган билбордлар ўрнатилади. Шунингдек, барча туман ва шаҳарларда вилоят ҳокимининг топшириғига мувофиқ, уруш қатнашчиларининг уйларига бориб, табриклаш маросими уюштирилади. Фахрийлар кенгаши билан ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирлар давомида карантин талабларига қатъий риоя қилинади. Унда Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев номидан табрикномалар топширилиб, эҳтиром кўрсатилади.
Вилоятда Улуғ Ватан уруши фахрийлари бошпана билан тўлиқ таъминланган. Соғломлаштириш чораларини юритиш мақсадида уруш қатнашчилари учун тайёрланган ижтимоий харита натижасида соғликни сақлаш соҳаси томонидан 28 нафар фахрийнинг уйига бориб, тегишли тиббий ёрдам кўрсатилди. Улар диспансер текширувларидан ўтказилди.
Йил сайин вилоятдаги тарихий ва маданий ёдгорликлар таъмирланади. Ҳозирги кунда вилоятимизда 315та ёдгорлик, 78та мемориал, монумент мажмуалар бор.
Кекса авлод вакилларини соғломлаштириш мақсадида 7,8 минг фуқаро дам олиб, даволаниш учун сиҳатгоҳларга йўлланма берилади. Чунончи, Фахрийлар уйида – 4000, “Мейір” фахрийлар уйида – 3800 нафар уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, нафақадорлар юборилди. Бугунги кунда ижтимоий масофани сақлаш мақсадида 7800 ўринда 3900 киши саломатлигини тиклаш имконига эга.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-05-01, 05:07 443
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.