26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Буюк жасоратга таъзим

Муҳтарам фахрийлар!
Ҳурматли Ватан ҳимоячилари!
Қадрли туркистонликлар!

Сизларни мардлик ва жасоратни улуғлайдиган, йил сайин кетма-кет нишонланадиган – 7 май – Ватан ҳимоячилари куни ва 9 май – Ғалаба байрами билан чин дилдан табриклаймиз!
Дарҳақиқат, қўшалоқ қувончнинг келишида биз сезавермайдиган алоҳида бир маъно бор, шекилли. Тафаккурдан ҳеч қачон ўчмайдиган буюк қаҳрамонлик, бугунги тинчликнинг бешигини тебратгани ғолиб ёшларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшгандек, гўё. Оталар жасорати – фарзандларга ибрат! Авлодлар ворисдошлигини унутмай, эслатиб турадиган ушбу  қўш қувонч барчамиз учун ана шуниси билан қадрлидир.
ҚР Тўнғич Президенти Нурсултан Назарбаев “Бизнинг фахрийларга эҳтиромимиз уларнинг жасоратидан кам бўлмаслиги керак”, деган бўлса, Президентимиз Қасим-Жўмарт Тўқаев “Халқимиз Буюк Ғалабага беҳисоб ҳисса қўшди. Ватандошларимиз жанг майдонларида душман ўқидан ҳалок бўлиб, ярмидан кўпи элга қайтмади. Жангчиларимизнинг қаҳрамонлиги ва жасорати ер юзида осойишталик ва тинчликни асрашга имкон берди”, деган эди ўз қутловида.
Келажак авлоднинг саломатлиги ва порлоқ келажаги учун жонидан кечиб, қайғу-изтиробларни бошидан кечирган уруш фахрийлари ва фронторти меҳнаткашларининг фидокорона меҳнати ва қаҳрамонликларини Туркистон вилояти жамоатчилиги ҳеч қачон унутмайди.
Бугунги барқарор тараққиёт йўлига тушган Қозоғистон қудратли элга айланиб, уч йилда Туркистон вилоятида залворли ишлар йўлга қўйилиб, эл фаровонлигини оширишга ҳисса қўшиб келади. Бу кунларга етганимиз учун қонли жанг майдонларида мардлик кўрсатган барча уруш қатнашчиларига, фронт ортида меҳнат қилиб, бугун ҳаётимизга файз бағишлаб юрган муҳтарам фахрийларимизга миннатдорчилик билдирамиз.
Мустақил эл яхлитлигини сақлаш, мамлакат осойишталигини таъминлаш, чегарани мустаҳкамлаш  – буюк давлатчиликнинг рамзидир. Шу боис, қўшалоқ байрамнинг эл тарихини қадрлайдиган, келажагига ишонадиган, жасорат, барқарорлик, тинчлик, мардликни қадрлайдиган жамият учун ўрни ўзгача.
Халқимизда “Эл умидини эр оқлар, эр номини эл сақлар” деган нақл бор. Буюк йўлбошчиларимиз ва довюрак боболаримизнинг мардликлари инсоният тарихида мангу сақланган. Эл қўрғони бўлиб юрган мардларни мадҳ этиш – ҳар бир ёш фуқарони ватанпарварлик руҳида тарбиялайди.
Билими, куч ва иродасини Ватанимизнинг қудратини оширишга, ҳимоя қилишга, Қозоғистоннинг хавфсизлигини сақлашга сарфлаб келаётган ҳарбий соҳа вакилларини касбий байрамлари билан чин дилдан табриклаймиз.
Фахрийларимиз омон, ёшларимиз ватанпарвар бўлсин! Оилаларингизга омонлик, ишларингизга муваффақият тилайман. Элни ҳимоя қилиш йўлидаги муносиб меҳнатларингизга омад, ўзларингизга соғлик, оилангизга омонлик тилаймиз! Қозоғистонимиз мангу бўлиб, унинг ҳимоячилари – алпқомат ўғлонларимиз буюк довонлардан кўринаверсин!

Ўмирзақ ШЎКЕЕВ, Туркистон вилояти ҳокими, 2021-05-06, 04:41 288
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.