26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элимиздаги энг йирик касалхона – Туркистонда қурилади

Туркистонда умумий майдони 16 гектарга яқин 8 қаватли кўп тармоқли тиббиёт маркази барпо этилмоқда. 570 ўринли тиббиёт мажмуаси Қозоғистон Республикасида қуриш режаланган энг йирик йигирма касалхонадан дастлабкиси бўлади.

Сармоявий лойиҳа Соғликни сақлаш вазирлиги орқали давлат-хусусий ҳамкорлиги асосида туркиялик сармоядор YDA Group томонидан амалга оширилади. Иншоотнинг қиймати 200 миллиард тенгедан ошади. 2019 йилда бошланган бунёдкорлик ишларини 2022 йилга қадар якунлаш режаланган. Нафақат вилоятдаги, балки мамлакатдаги энг йирик тиббиёт муассасаларидан бири бўлган касалхонанинг умумий майдони 80 минг квадрат метрдан ошади. Халқаро андазаларга биноан барпо этилаётган шифохона тўлиқ ишга тушгач, 2000дан зиёд тиббиёт ходими доимий иш билан таъминланади.
Мажмуада 11та блок мавжуд бўлиб, қурилишга 100дан зиёд қурувчи, 4та минорали кран ва 12та техника жалб қилинган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-05-17, 21:02 339
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.