26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эл ишончи – омонат

Қозоғистон Республикаси Парламент Мажлисининг депутати, халқимизнинг шижоатли фарзанди Фахриддин Қоратоев серқирра фаолияти орқали давлат ва жамоат арбоби сифатида элга танилган. Давлат ёки партия хизматими, ҳокимиятнинг ваколатли органими, қаерда бўлмасин, Фахриддин Абдунаби ўғли виждонан ишлаб, чинакам ҳурмат ва олқишга сазовор бўлмоқда.
Яқинда Нур-Султан шаҳрида нашрдан чиққан “Эл ишончи – омонат” эсдаликлар фотоальбом китоби ушбу фикримизнинг далилидир.

Унда, муаллиф, жумладан шундай сатрлар битган: “Тақдир ҳар бир инсонни турли синовларга дучор қилади. Улкан мақсадларга бел боғлаган шахсларгина улардан мардона ўтиб, катта зафарларга эришадилар. Менга Қозоғистон Парламент Мажлисининг VI-VII чақириқлари депутати бўлиш насиб этди. Зеро, қаерда ишламай, асосий мақсадим халқ дарди билан яшаш бўлди, бу – ҳаётимнинг асосий шиорига айланди”. Дарҳақиқат, эл ишончини оқлаш, элнинг меҳр-муҳаббатини қозониш осон эмас.
Фахриддин Абдунаби ўғлининг VI чақириқ Қозоғистон Республикаси Парламент Мажлиси депутати, ижтимоий ва маданий тараққиёт қўмитасининг аъзоси сифатида самарали ва залворли ишларни амалга оширганига гувоҳмиз. Дарҳақиқат, у 40дан зиёд қонун лойиҳаларининг ишчи гуруҳи аъзоси бўлди, қонун лойиҳалари бўйича ишчи гуруҳлари таркибига 150дан зиёд ўзгартиш ва қўшимчалар киритди, вазирлик вакилларига 40дан зиёд депутатлик сўровномалар билан мурожаат қилиб, қатор долзарб муаммоларнинг ижобий ҳал қилинишига эришди, шунингдек, халқаро даражадаги, Қозоғистон халқи Ассамблеяси ва жамоат ташкилотлари ташаббуси билан уюштирилган кўплаб тадбирларда қатнашди, марказий оммавий ахборот воситаларида бир неча бор чиқишлар қилди.
Унинг жорий йил январь ойида ўтган VII чақириқ Парламент Мажлиси депутатлари сайловида Nur Otan партиясининг марказий квотаси орқали тавсия қилинган 49 номзод рўйхатига киритилгани ҳам бежиз эмас.
Ф. Қоратоевнинг ўзига хос фазилатлари ҳақида гап кетса, аввало унинг ҳаракатчанлиги, ҳар қандай ишга ғайрат ва жўшқинлик билан киришиши, ҳамиша кўмакка шайлиги, ҳожатбарорлиги, бошлаган ишини ниҳоясига етказиши, кўпчиликни ортидан эргаштира олиши каби хусусиятларини таъкидлаш жоиз. Муваффақиятларининг сабаби ҳақида
Ф. Қоратоевнинг ўзи шундай ёзади: “Ҳаётда эришган ютуқларимнинг барчасида Элбошининг роли катта. Ҳар учрашувдан сўнг янгича ғайрат билан ишга киришиб, кўплаб чўққиларни эгалладим. Қайси соҳада фаолият юритмай, Элбошининг Мактублари ҳар доим мени илҳомлантирди. Энг асосийси, Ватанимга, Халқимга, ватандошларимга хизмат қилишимда жуда асқотди”.
Китобда ҚР Парламент Мажлиси депутатлари Ерсултан Бектурғанов, Қудайберган Ержан, Магеррам Магеррамов, меҳнат фахрийлари Қувонч Абдураҳмонов, Ҳайитмат Муҳиддинов, Ғуломжон Қўрғонбоев, Қизилўрда вилояти ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, таниқли тадбиркор Қаҳҳор Дадашев, таниқли шифокор Ғуломжон Жуманов, Сариоғоч тумани ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Бахтиёр Анорметов ва бошқа кўплаб элга таниқли шахслар Фахриддин Қоратоевнинг серқирра ва залворли фаолияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришиб, унинг ноёб ва ажойиб фазилатларини таъкидлашган. Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сайидикром Ниёзхўжаев, жумладан, шундай ёзади: “Ҳозирги кунда Фахриддин ака Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентлараро алоқаларини, мамлакатларимиз ўртасида тенг ва ўзаро манфаатли, дўстона муносабатларни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бу инсонда улкан бунёдкорлик ва ижтимоий йўналишдаги ишларини амалга ошириш учун сиёсий ирода ва фаол саъй-ҳаракатлар мужассамдир”.
Эл равнақи йўлида ғайрат ва шижоат билан меҳнат қилаётган Фахриддин Қоратоевга мустаҳкам соғлик, унинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз!

Зокиржон МЎМИНЖОНОВ, 2021-05-22, 03:01 1529
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.