26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят терма жамоаси ғолиб

Туркистон вилояти жамоаси жамби отиш бўйича чемпионатда олтин медалга сазовор бўлди. Спортнинг бу турида чавандоз отда кетаётиб, камон ўқини нишонга теккизади. 

Алмати вилояти Талғар туманида миллий от спорти турларидан тенге олиш ва жамби отишдан ўтган навбатдаги Қозоғистон чемпионати ниҳоясига етди. Республика мусобақасида вилоятимиз спортчилари жамоа ҳисобида 5та совринни хуржунга солди.

Чемпионатда 16та минтақанинг энг яхши спортчилари иштирок этди. Улар орасида ҳамюртимиз Айкўз Ералхан олтин медални қўлга киритиб, жамби отишдан Қозоғистон чемпионига айланди. Кумуш медаль эса Сарибек Айтбекка насиб этди. Танга олишдан машҳур спортчи Ғалимжан Ишановнинг омади кулди. 

Тақдирлаш маросимида ҚР Парламенти Мажлиси депутати, Миллий спорт турлари ҳамжамияти президенти Бекбўлат Тлеухан қатнашиб, ғолибларга муваффақият тилади.

Дарвоқе, миллий спорт турлари Қозоғистонда жадал ривожланиб, халқаро даражага ҳам чиқмоқда. Қозоғистонда тенге олиш ва жамби отиш бўйича спартакиаданинг 14 марта ўтказилиши фикримизга далил.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизхмати, 2021-05-29, 09:41 473
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.