26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қ. Ирисбеков – туман  ўзбек этномаданият   бирлашмаси раиси

Саврон тумани маркази “Чўрноқ” қишлоғидаги Чўрноқ мактабида Саврон туман ўзбек этномаданият бирлашмасининг қурултойи ўтди. Кентов шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Ҳошим Абдувалиев йиғилишнинг кун тартибидаги масала – янгидан ташкил этилган туман ўзбек этномаданият бирлашмаси кенгаши ва раисини сайлаш эканини маълум қилди.

Йил бошидан буён барча қишлоқ этномаданият бирлашмалари бошқарувлари ҳамда фаоллар билан муҳокамадан ўтиб, якдиллик билан  раисликка ягона номзод – Қурбонбой Ирисбеков кўрсатилди. Туман ҳокимлиги, ҳокимлик девони ҳам Қ. Ирисбеков номзодини қўллаб-қувватлади. Бирлик, ҳамжиҳатлик, тотувликни тарғиб қилаётган
Қ. Ирисбеков бунга қадар Чўрноқ қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси сифатида кўп йиллар самарали меҳнат қилган.
Қ. Ирисбеков 1955 йили 20 апрелда Чўрноқ қишлоғида туғилган. Тошкент Давлат университетини аълога тамомлаган. Дастлаб Фрунзе номли (ҳозирги Т. Айтжанов) сўнгра “Чўрноқ” ўрта мактабида 2018 йил нафақага чиққунга қадар самарали меҳнат қилди. Умр йўлдоши Шарифа Мирзаш қизи муаллимлик касбини эъзозлаб, нафақага чиққан, фарзандлари ҳам устозлик жабҳасида меҳнат қилмоқда. Республика, вилоят, шаҳар миқёсида кўкрак нишонлари ва ташаккурномалар билан тақдирланган. Анжуманда Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси фаоллари – Тўлқин Саидмуродов, Тойир Абдувалиев, Дадахон Жалилов, Замир Муҳаммаджонов, Райимжон Қўчқоров, Дониш Маннотов, Ўсар Неъматуллаев, Хайрулла Жумадуллаев, Тошпўлат Зоидхонов, Жумадулла Абенов, Мирзахон Адҳамов, Одил Меҳмонов, Наби Дўсонов, Йўлдош Қосимов, Абдурашид Абдураззоқов, Баҳром Тожибоев, Ниятулла Муршаевлар иштирок этишди. Очиқ овоз бериш йўли билан  сайлаш жараёнида фаоллар   бир овоздан Қ. Ирисбековни Саврон тумани ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси этиб сайлашди.
 Обунадаги кўп йиллик самарали хизматлари учун “Жанубий Қозоғистон” газетаси таҳририяти номидан тайёрланган “Ташаккурнома”ни Қ. Ирисбековга Ҳошим Абдувалиев тақдим этди.
Ҳошим Абдувалиевга 2018 йил 19 июнидан буён – 2021 йил 31 майга қадар 12 қишлоқ округларини ўз таркибига олган Кентов шаҳар этномаданият бирлашмасида раҳбарлик қилгани учун миннатдорчилигини билдиришди. Янги ташкилот фаолиятига ёшларни кўпроқ жалб этиш таклиф қилинди. 2021 йилнинг иккинчи ярмига обуна давом этаётганлиги такрор-такрор айтилди. “Жанубий Қозоғистон” газетаси жонкуяри, нафақадаги устоз, фаол жамоатчи, Совет Иттифоқи Қаҳрамони Қурбонбой Ирисбековнинг невараси Қурбонбой Ирисбековни мустақиллигига 30 йил тўлаётган давлатимиздаги янги туманда масъулиятли, шарафли жамоат ишига раҳбарлик қилишда муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Ш. Мадалиев, 2021-06-03, 01:47 402
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.