26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақтааралда 3та газ тақсимлаш станцияси қурилади

2026 йилда Туркистон вилоятидаги 722та аҳоли манзили газлаштирилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Энергетика вазири Нурлан Нўғаев маълум қилди.
– 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, минтақани  табиий газ билан таъминлаш 64,4 фоизни ёки тахминан 1,3 млн. кишини ташкил этади. Таклиф этилаётган мажмуавий  режа доирасида Сўзақ  ва Мақтаарал туманларидаги 3та автоматлаштирилган газ тақсимлаш станциясидан магистрал газ қувури, шунингдек, газ тақсимлаш тармоқлари ҳамда  аҳоли манзилларига газ етказиб берадиган қувурларни қуриш режаланган, – деди Нурлан Нўғаев.
Вазирнинг сўзларига кўра, мажмуавий режа доирасида  2026 йилгача газлаштирилган аҳоли манзиллари сонини 423дан (1 млн. 274 минг одам) 722та (1 млн. 720 минг одам)га етказиш кўзланган.
– Бу минтақадаги  газлаштириш даражасини ҳозирги 64,4 фоиздан 85,4 фоизгача оширади. Ҳокимлик бунга бюджет дастурлари ва «Овул – эл бешиги» дастури доирасида, шунингдек,  маҳаллий бюджет ҳамда бошқа сармоялар ҳисобидан эришишни режаламоқда, –  деди Энергетика вазири.
Мухтасар қилиб айтганда, минтақамизнинг ҳар бир гўшасида намоён бўлаётган ўзгаришлар, туб янгиланишлар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани баробарида, келажагимизнинг баланд ва мустаҳкам иморатини барпо қилишга ундамоқда.

2021-06-03, 02:45 430
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.