26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чордараликлар жаҳон терма жамоасидан устун

Чордара шаҳрида “Шардара Армспорт vs Әлем құрамасы” орасида беллашув ўтди. Мазкур нуфузли мусобақада Жаҳон терма жамоаси таркибида Россия, Грузия, Латвия, Украина, Ўзбекистон мамлакатларидан келган Жаҳон, Европа, Осиё чемпионлари кучларини синашди.
Жаҳон спорт жамоатчилигининг эътиборини ўзига қаратган дастлабки беллашув 57 кг. вазнда омадини синаб юрган чордаралик Нурмахан Ердаулет ва россиялик Аҳмад Айбазов орасида ўтди. 5 раундлик беллашувда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида рақибидан устун келди.
70 кг. вазнда “Shardara.Armsport” клуби спортчиси Қадир Нурдаулет грузиялик Вилени Габравани қизиқарли кечган баҳсда 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 78. кг. вазнда куч синашган Айдархан Нурдаулет украиналик рақиби Роман Мантикага имконият қолдирмади.
86 кг. вазндаги полвонлар орасида ўтган беллашувда Талғат Ақтаев латвиялик спортчи Владислав Красовскийдан устун келди. Энг оғир вазндаги (95 кг.) мусобақада Қаржау Есбўлат ўзбекистонлик Жасур Алиакбаровни мағлубиятга учратди.
Мусобақа якунига кўра,”Шардара Армспорт” клуби Жаҳон терма жамоасидан 5:0 ҳисобида устун келди.
Шуни таъкидлаш жоизки, яқин келажакда чордараликлар Осиё, Европа терма жамоалари билан ҳам беллашади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2021-06-03, 03:09 1035
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.