26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
2,3 минг чақирим йўл таъмирланади

Вилоятимизда яхши ва қониқарли ҳолатдаги автомобиль йўллари 5 йилда 99,5 фоизга етказилади. Вилоятдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва аҳоли манзиллари кўчаларининг сифатини яхшилаш масаласи вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев назоратида.
Туркистон вилоятида келгуси 5 йилда 2,3 минг чақирим йўл қурилиб, таъмирланади. Минтақа ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган Мажмуавий режаси доирасида жануби-ғарбий айланма йўли, Туркистон – Шимкент – Тошкент тезюрар темирйўл магистрали қурилади.
Вилоятимизда йил охиригача яхши ва қониқарли ҳолатдаги вилоят ва туман аҳамиятига молик автомобиль йўлларининг улушини 79 фоиздан 81,4 фоизга ошириш кўзланган. Бу кўрсаткични 2025 йилгача 90 фоизга етказиш режаланган.
Жорий йилда автомобиль йўлларини таъмирлашга ажратилган маблағнинг асосий қисми маҳаллий аҳамиятга эга йўлларга йўналтирилади. Қурилиш-таъмирлаш ишлари билан 300дан зиёд иншоот ёки 1200 чақиримга яқин йўл ва кўчалар қамраб олинади. Йил поёнигача 700 чақирим йўл фойдаланишга берилади.
11та вилоят аҳамиятига эга автомобиль йўли таъмирдан чиқарилади. Бу ишлар Қазиғурт, Тулкибош, Сўзоқ, Байдибек туманлари ва Арис шаҳрида олиб борилмоқда. Оқсувкент – Қорамурт, Шимкент – Сайрам, Шимкент– Кўксаёқ йўналишидаги 50 чақирим йўл жорий ва тубдан таъмирланмоқда. Янгиланган йўллар сентябрь ойигача фойдаланишга берилади.
Ўрдабоши туманининг Темирлан – Қизилсенгир, Қайнар – Уялижар, Бадам – Шубар йўналишидаги 68,4 чақирим йўл жорий таъмирдан ўтказилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-06-05, 02:49 509
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.