26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятимизда 1,6 миллион киши МИТС тизимида суғурталанди

Туркистон вилоятининг 1,6 миллион аҳолиси тиббий суғурта тизими иштирокчиси. Яъни, улар юқори технологик жарроҳи, МРТ, КТ, скрининг кўриклар, патронат хизматлари, амбулатория-шифокорлик ёрдами, стоматолик хизматларни бепул олишлари мумкин. Масала вилоят ҳокими ўринбосари А. Сабитов раислигида ўтган минтақавий штаб мажлисида муҳокама қилинди.
Тизимда суғурталанмаган 400 мингга яқин одам бепул хизматлардан фойдаланмаяпти. Уларнинг аксарияти бадал пулини мунтазам тўлаб бормайдиган фуқаролар. Демак, тўловларнинг барқарорлигига алоҳида эътибор қаратиш зарур.
– Тизим иштирокчилари орасида 15та имтиёзли тоифа давлат томонидан кафолатланган. Ахборот тармоқларида мазкур тоифаларнинг ижтимоий мавқеи аниқланмаганлиги сабабли, суғурта ҳуқуқларидан маҳрум бўлмоқда. Имтиёзли тоифага кирадиган фуқаролар сўзлари рўйхатдан ўтган шифохоналарига бориб, ижтимоий мавқеини аниқлаб олишлари зарур, – деди “Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси”нинг вилоятимиздаги филиали директори А. Бейсенбаев.
Жамғарма тиббий хизматларидан фойдаланиш учун 15та имтиёзли тоифага, кичик ва ўрта тадбиркорлик ходимларига вақтинча статус бериш ишини юритади. Йил бошидан буён “Qoldau 24/7” тезкор иловаси орқали 3380 имтиёзли тоифадаги фуқаро рўйхатдан ўтди.
МИТС тизимида суғурталанган шахснинг мавқеи тўғрисида саволлар бўлса, бадаллар ва тўловларга доир жамғарманинг 1406 ишонч рақамига қўнғироқ қилиш ёки “Qoldau 24/7” тезкор иловасига, телеграммдаги “SaqtandyryBot”, “fms.kz” расмий сайтлари орқали мурожаат этиш мумкин.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-06-08, 04:01 323
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.