26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юксак ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган алоқалар

Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти юксак даражадаги барқарор ва самарали муносабатлар орқали эришилган дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликка асосланган ҳозирги қозоқ-ўзбек алоқаларини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ўз навбатида, Сенат Раиси Маулен Ашимбаев Ўзбекистон раҳбарига қабул учун миннатдорчилик билдирди ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг саломини етказди.
Маулен Ашимбаев, шунингдек, Парламентдаги ҳамкорликни кучайтириш юзасидан мажлисдаги ҳамкасблари билан биргаликда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Қозоғистон Сенатининг Спикери икки мамлакат Президентлари ўртасидаги ҳамкорликнинг юксак даражасини ва уни икки мамлакатнинг Парламенти орқали қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.
Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратмоқда. Сенат раҳбари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик фаол ривожланиб бораётганини таъкидлади.
Маулен Ашимбаев, шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик икки мамлакат равнақига ижобий таъсир кўрсатишига ишонч билдирди.
– Яхши қўшничилик, амалий ва ўзаро манфаатли муносабатлар мамлакатларимиз фаровонлигининг гаровидир. Бизнинг яқин, ҳар томонлама ва ишончга асосланган муносабатларимиз ҳар икки мамлакатнинг миллий манфаатларига жавоб беради. Давлатлар раҳбарлари даражасидаги ишончли ва самарали мулоқот ана шундай ҳамкорликнинг асосидир. Қозоғистон Парламенти Сенати Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва стратегик ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида кенг қамровли ишлар олиб бормоқда, – деди Маулен Ашимбаев.
Шунингдек, учрашувда, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболлари, халқаро майдондаги ҳамкорлик ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Senate.parlam.kz, 2021-06-08, 04:11 218
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.