26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг буйруғига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Маъмурияти ва Туркистон шаҳар маслаҳати депутатлари билан келишилган ҳолда Туркистон шаҳри ҳокими лавозимига Нурбўл Турашбеков тайинланди.
 Янги ҳокимни шаҳар фаолларига Туркистон вилоятининг ҳокими Ў. Шўкеев таништирди ва келгуси фаолиятидаги мақсад-вазифаларини белгилаб берди.
– Туркистон шаҳри тараққиётининг дастлабки босқичи ниҳоясига етиб, иккинчи босқичига ўтилмоқда. Маълумки, келгуси 5 йил мобайнида бажариладиган ишлар аниқ белгиланган. Туркистон иқлимини ўзгартириш йўлида мутахассислар кўп тер тўкмоқдалар. Бу ишни давом эттириш керак. Икки йилда 400 гектар ер истироҳат боғига айланди. Қатор сув иншоотлари пайдо бўлди. Туркистон туғилиб-ўсган шаҳримиз. Туркий оламнинг маънавий пойтахти. Шундай муқаддас шаҳарни бошқариш бахти буюрган янги ҳокимнинг келгуси ишларига муваффақиятлар тилаймиз, – деди вилоят ҳокими.
Икки йил ҳоким бўлиб, Туркистон шаҳрини тараққий эттиришда баҳоли қудрат фаолият юритган собиқ шаҳар ҳокими Рашид Аюпов билдирилган ишонч учун барчага миннатдорчилик билдирди.
Нурбўл Абдисаттарули Турашбеков 1980 йилда Тўлебий туманида туғилган. 2000 йилда М. Ауезов номидаги ЖҚДУни, 2005 йилда М. Дулати номидаги Тараз давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги – муҳандис- иқтисодчи. 2001 йилда меҳнат фаолиятини Ўрдабоши туманида ер кадастр бюросида бошлаб, 2002 йилда ушбу бюро мудири, 2009 йилда Сайрам ер кадастр бюроси директори, 2012 йилда (Астана шаҳри) “Ердан фойдаланиш илмий-тадқиқот маркази” РДК бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2016 йилда “Фуқароларга мўлжалланган ҳукумат” ДК “Ер кадастри илмий-тадқиқот маркази” дирекцияси директорининг ўринбосари ва бошқа раҳбарлик лавозимида ишлаган.
2017- 2020 йилларда Тулкибош тумани ҳокими, 2020 йил май ойидан Ўрдабоши тумани ҳокими бўлган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-06-11, 22:29 113
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.