26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Рашид Аюпов – вилоят ҳокимининг ўринбосари

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг буйруғига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Маъмурияти билан келишилган ҳолда Рашид Аюпов Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди.
Янги ҳоким ўринбосарини вилоят фаолларига Туркистон вилоятининг ҳокими Ў. Шўкеев таништирди ва келгуси фаолиятидаги мақсад-вазифаларини белгилаб берди.
Рашид Аюпов 1981 йилда Кентау шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Шимкент университети, Шимкент ижтимоий-педагогика университети ва Академик инновацион университетини тамомлаган. Информатика фанлари бакалаври, давлат бошқаруви бакалаври, ҳуқуқшунос. «Болашақ» битирувчиси, Лондон университетини тамомлаган, давлат бошқаруви магистри.
Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Жанубий Қозоғистон вилояти, Кентау шаҳридаги «Даулет» ишлаб чиқариш ширкатининг муҳандис-оператори сифатида бошлаган. 2004-2009 йилларда у Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари агентлигининг Жанубий Қозоғистон вилоятидаги Ахборот-тестлаш марказининг оператори, етакчи мутахассиси ва бошқа қатор раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2009 йилдан 2015 йилгача ҚР Бош вазири девонининг давлат хизмати ва кадрлар билан ишлаш бўлимининг шўъба мудири, молия-иқтисодий ва кадрлар билан ишлаш бўлими бош маслаҳатчиси, Қозоғистон Республикаси Бош вазири девони раҳбарияти котибияти бош маслаҳатчиси. 2015 йилдан 2018 йилгача Шимкент шаҳри ҳокими девони раҳбари, Шимкент шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси. 2019 йил июлдан Туркистон шаҳар ҳокими бўлиб ишлаган.
Ушбу лавозимда 2019 йилдан буён ишлаб келган Меиржан Мирзалиев ўз илтимосига биноан хизматидан озод қилинди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-06-11, 22:32 389
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.