26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
100га яқин уйлар барпо этилмоқда

Туркистон шаҳрида майдони 45 минг квадрат метрдан зиёд 7 қаватли 15та уйнинг қурилиши якунланмоқда. 735 квартирали кўп қаватли уйларнинг девори кўтарилиб, деразалари ўрнатилмоқда. Бошпаналарни “Оилавий банк” ва иккинчи даражали банклар орқали сотиш ва навбатда турган фуқароларга бериш режаланган.
 Туркистон вилоятининг ҳокими Ўмирзақ Шўкеев қурилиши юритилаётган кўп қаватли уйларнинг ишини кўздан кечириб, қўшимча топшириқлар берди. Сифатга бош эътиборни қаратиш жоизлигига урғу берди.
Вилоят ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган мажмуавий режаси доирасида беш йил мобайнида 5 млн. квадрат метрга яқин бошпана барпо этиш режаланган. Вилоят марказида ҳозир 7,9 ва 12 қаватли 82та уй қурилиши юритилмоқда. Жами, йил охиригача 1000га яқин квартира соҳибларига топширилиши режаланган.
 Маъмурий тадбиркорлик марказидаги 20 қаватли уйнинг қурилиши 2022 йил июль ойида тўлиқ тугатилади. Вилоят раҳбари ишчилар сонини кўпайтириб, ишни тезлаштиришни топширди. Шунингдек, 4, 6 ва 8 қаватли уйлар қурилиши келгуси йилнинг март ойида поёнига етади. Қурилишга 150га яқин ишчи жалб этилган.
Шаҳардаги қурилиш майдонларини оралаган вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев масъул раҳбарларга топшириқлар берди. Банк, меҳмонхона сингари янги иморатларнинг қурилиши билан танишди. Минтақа раҳбари қад ростлаган янги иншоотларнинг атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жонлантиришни топширди.

Туркистон вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-06-12, 02:42 437
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.