26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўрдабошидаги иккита қишлоққа сув келди

ҚР Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Ўрдабоши туманидаги Кемер ва Нура қишлоқларида сув таъминоти тизими қурилишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.
Туман ҳокими Н. Турашбеков қишлоқ аҳолисини шодиёна билан қутлаб, қишлоқларда амалга оширилаётган тадбирларнинг энг асосийси тоза сув таъминоти эканлигини алоҳида таъкидлади.
Бугунги кунда туманда 57та аҳоли манзили мавжуд бўлиб, унинг 93 фоизида марказлаштирилган ичимли сув тизими мавжуд. Ўтган йили туман бюджети ҳисобидан 31та қишлоқда ирригация иншоотлари таъмирланди.
Қараспан қишлоқ округидаги учта аҳоли манзили (Интимақ, Маданият ва Жулдиз)нинг сув жамғармаси ўрганилмоқда.
Жорий йилда Бодом қишлоғидаги “Орда” кичик тумани аҳолиси ҳам тоза ичимли сувдан фойдаланади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-06-12, 02:51 337
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.