26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тулкибошда шифокорлар хиёбони очилди

Бугунги кунда қўли олтин, юраги меҳрга тўла тиббиёт соҳаси ходимларининг касбий байрами арафасида Тулкибош туманида “Шифокорлар хиёбони” очилди. Пандемия шароитида касалликка қарши курашда оқ халат соҳиблари қуролсиз майдоннинг олдинги сафида бўлишди.
Тиббиёт ходимларининг касбий байрамига бағишланган тадбирда туман ҳокими Нурлан Байғут, тиббиёт соҳаси фахрийлари ва ходимлари иштирок этиб, янги иншоот очилишига гувоҳ бўлишди.
Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан Шифокорлар хиёбони барпо этилиб, тиббиёт ходимларининг касбий байрами арафасида очилди. Хиёбон марказида шифокор ва ҳамшира ҳайкали бўй кўтариб, “Шифокорларга ташаккур” тахтачаси ўрнатилди.
Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан туман раҳбари оқ халат соҳибларига барча тулкибошликлар номидан миннатдорчилик билдириб, касбий байрам билан қутлади.
Тадбирга махсус таклиф этилган тиббиёт соҳаси фахрийларига эҳтиром кўрсатилди, улар эса ўз навбатида ташаббускорларга миннатдорчилик изҳор этишди.
Тадбир байрам концертига уланиб кетди.

Тулкибош тумани ҳокимининг матбуот хизмати., 2021-06-19, 02:26 1058
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.