26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонлик оқинга – ''темир тулпор''!

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги ва Туркистон вилоятининг 3 йиллиги муносабати билан Туркистон шаҳрида илк бор ўтган икки кунлик айтишув ўз якунига этди.

Якуний босқичга чиққан 10 нафар оқин беш жуфтликда танловни қиздирди. Саҳнага биринчи бўлиб Ш. Сезимхан ва А. Қалиев чиқди. А. Шуғатаев ва
С. Ауезханлар мавзуни Туркистон шаҳрига бағишлаб, томошабинларга кўтаринки кайфият улашишди. Учинчи ва тўртинчи жуфтликларда А. Жаппарқулова ва М. Султанхан ҳамда Ж. Мусина ва
Т. Жамановлар ўзаро куч синашди.
Бешинчи жуфтлик – Д. Ақсақалов ва М. Ниязов айтишувнинг бош совринига лойиқлигини намоён этишди.
Айтишув якунлари бўйича
А. Алматов ва А. Қалибекова бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати ғолибларни аниқладилар. Натижада А. Жаппарқулова ва С. Ауезханлар «Яшнаган, обод Туркистон» республика айтишувидаги муваффақиятли иштироки учун Туркистон вилояти ҳокимлиги ва Nur Otan партияси томонидан махсус совғалар билан тақдирланишди. Уни Nur Otan партияси Туркистон вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Б. Тажибаев топширди.
Шунингдек, Ж. Жупарханга Кўпбай Ўмаров номидаги соврин, А. Жўлмағамбетовга Ўринбай Тайманов номидаги соврин, Қ. Мирзаханга Таушен Абенова номидаги соврин топширилди.
Мухтар Ниязов биринчи ўринни эгаллади. Бугунги баҳсларни қиздириб, вилоят шарафини ҳимоя қилган ёш оқин Даурен Ақсақалов республика айтишувининг бош совринига лойиқ топилди.
Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев ғолибга “темир тулпор” калитини топширди ва барча айтишув оқинларига миннатдорчилик билдирди.
– Айтишув – қозоқ халқининг маънавиятида алоҳида ўрин тутади. Бугунги айтишувда ғолиб чиққан оқинларни табриклайман. Бу Туркистондаги сўнгги беллашув эмас. Келгусида анъанавий тарзда ўтказиладиган танловлар учун барча шароитларни яратиб берамиз. Мустақиллигимиз абадий, айтишув санъатимиз юксалаверсин, – деди ҳоким
Шунингдек, вилоят раҳбари бу йил 70 ёшни қарши олаётган халқ шоираси, «Парасат» ордени соҳибаси Аселхан Қалибековани табриклаб, эҳтиром кўрсатди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-06-19, 02:35 435
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.