26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Тез ёрдам'' сифати янада ошади

Вилоятимизда 25 бригадага мўлжалланган “тез ёрдам” станцияси барпо этилади

“Ислоҳотлар инсон учун” шиорининг маъно-моҳияти тиббиёт соҳаси тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар мисолида ёрқин намоён бўлмоқда. Вилоятимизда кейинги уч йил мобайнида минтақа раҳбари ташаббуси билан соҳага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кадрлар масаласидан тортиб, моддий-техник негизни мустаҳкамлашгача, тизимни мақбуллаштиришдан дори-дармон таъминоти-ю, хориждаги ҳамкасблар билан тажриба алмашишгача – барча-барчаси диққат марказида. Куни кеча Туркистон вилояти ҳокимлиги ва “КАТКО” Қозоғистон-Франция қўшма корхонаси” МЧБ меморандум имзолашди, унинг доирасида Туркистон шаҳрида 25та бригадага мўлжалланган вилоят тез ёрдам станцияси барпо этилади. Янги мажмуа таркибида кардиология, педиатрия, реанимация-хирургия, неврология, психиатрия, токсикологларнинг 25та бригадаси фаолият юритади. Янги станция йилига 70 мингта чақириққа хизмат кўрсатишга қодир.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари
А. Жетписбайнинг таъкидлашича, бу лойиҳа амалга ошса, Туркистон шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларга тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати бирмунча ошади. Катталар ва болаларга кечаю кундуз бепул шошилинч ёрдам кўрсатилади.
Станция 2,2 гектар майдонни эгаллайди. Буюртмачи – вилоят қурилиш бошқармаси, бош пудратчи эса “А Спецстрой” МЧБ. Лойиҳа қиймати 1,483 млрд. тенге. Тиббий муассаса 2021 йил декабрь ойида фойдаланишга топширилади.

 

2021-06-24, 02:24 463
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.