26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бензин баҳоси тушадими?

Яқин кунларда Жанубий минтақаларга 28 минг тонна бензин ва дизель ёнилғиси жўнатилади

Туркистон вилоят тадбиркорлар палатасида автомашиналарни ёнилғи билан таъминлашда ўрин олган кўнгилсиз ҳолатларга оид масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Минтақавий кенгаш қошидаги Агросаноат мажмуаси ва озиқ-овқат саноати қўмитасининг навбатдан ташқари мажлиси ўтди.
Тадбирда ҚР “Атамекен” МТПнинг базавий соҳалар ва экология департаменти, ҚР Энергетика вазирлиги вакили, ҚР Рақобатбардошликни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлигининг Туркистон вилоятидаги департаменти раҳбари, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбарининг ўринбосари, “ПетроКазахстан Ойл Продакст” МЧБ ва “PETROSUN” МЧБ вакиллари ҳамда Туркистон, Жамбил, Алмати вилояти, Шимкент шаҳри тадбиркорлари онлайн иштирок этишди.
Энергетика вазирлиги вакили тақчилликнинг асосий сабаби 6 майдан 10 июнгача “ПетроКазахстан Ойл Продакст” МЧБда режавий таъмирлаш ишлари юритилганини айтди. Бугунги кунда таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилиб, жанубий минтақаларга 20 минг тонна бензин ва 8 минг тонна дизель ёнилғиси жўнатилганини таъкидлади. Унинг айтишича, натижада юзага келган тақчиллик бартараф этилади.
Ўтган вақт мобайнида деҳқонлар ёнилғи нархининг кўтарилиб кетганидан шикоят қилишди. Рақобатбардошликни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлигининг вилоятимиздаги департаменти раҳбари Алиби Турисбаевнинг айтишича, йирик операторлар ёнилғини бошқа минтақалардан ташишгани учун таннархи ва баҳоси ошиб кетган. Бу борада департамент томонидан мониторинг ишлари юритилиб, қонунбузарлик аниқланган ҳолатда айбдорлар жазоланади.
Вилоят тадбиркорлар палатаси тез айниб қоладиган маҳсулотларни экспортга чиқариш, ёнилғи тақчиллиги сабабли ортга сурилиши ҳал қилиш мақсадида Энергетика вазирлигига минтақага дизель ёнилғиси жўнатишни тезлаштиришни тавсия қилди.
Таъкидлаш жоизки, “ПетроКазахстан Ойл Продакст” Қозоғистонга тегишли завод бўлиб, у Туркистон, Жамбил, Қизилўрда, Алмати вилоятлари ва Алмати, Шимкент шаҳарларини автомобиль ёнилғиси билан таъминлайди.

2021-06-24, 02:28 390
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.