26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда илк бор ''Офарин'' анжумани ўтди

ҚР Мустақиллиги 30 йиллиги, Туркистон вилояти ташкил этилганига 3 йил тўлишига бағишланган шодиёна доирасида Туркистон вилояти ҳокими девони “Ижтимоий тотувлик” ДКК раҳбари Элмира Жанғазиева ташаббуси билан анъанавий “Офарин” фестивалини ташкил этиш, ўтказиш вазифаси Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Баҳодир Ирисметов зиммасига юкланди.

Қисқа вақт ичида Туркистон, Кентов, шаҳарлари, Саврон, Сайрам, Тўлебий туманлари санъаткорлари, раққосалари, даста жамоалари тайёрланиб, Туркистон шаҳридаги муҳташам мусиқа мактаби “Ақ жайиқ”нинг концерт залида “Офарин” фестивали шанба куни эрталаб бошланди. Маҳоратли бошқарувчилар Маҳбуба Хўжаева ва Ҳамида Чолдоновалар томошабин ва иштирокчиларни муборакбод этиб, фестивалнинг илк ижрочилари – “Туркистон” гуруҳи ижросидаги “Атамекен” қўшиғига навбатни беришди. Залдаги ЛЕД экран Туркистондаги бунёдкорлик қурилишлари, файзли ўзгаришларни акс эттириб тургани қўшиққа ўзгача руҳ бағишлади.
Қарноқ қишлоғидаги машҳур “Сўғдиёна” миллий чолғу асбоблари дастаси ижросида “Дил куйи”га навбат берилди.
Қорачиқ қишлоғидан ташриф буюрган ёш хонанда Дилноза Дадабоева давлат тилида “Киелі Түркістан” қўшиғини зўр маҳорат билан ижро этди. Шаҳар, вилоят, республика миқёсида танилган туркистонлик Шодиёна Холиқбердиева қозоқ миллий чолғу асбоби – қил қўбизда “Сугир куйи” – Қоратоғ чертмасини ижро этди. Ёш ва истеъдодли раққоса Нафиса Жўрахон ўзбекча “Товус рақси”, қозоқча жамоавий рақс ҳамда хоразмча рақсларни ижро этди.
Яқин йилларгача Туркистонда бундай мактаб йўқ эди. Буюк мутафаккир  Алишер Навоийнинг 580 йиллиги доирасида “Қоши ёсинми дейин” ғазалини нафақадаги устоз Шокир Турсунметов ижро этди. Отаси Аҳмаджон изидан борган туркистонлик Отабек Тожиметов “Танбур” қўшиғини мухлисларга тортиқ этди. Кентовлик Исомиддин Низомов итальян тилида “Коруза”ни куйлади. Саврон туманидан келган Одил Азизбеков “Туркистон фарзандиман” қўшиғини ижро этди. Ирисбек Абубакиров, Сардор Рўзиев, Абдумўмин Отахонов, Рўзимуҳаммад Сиздиқов, Дурдона Абдуллаева, Ғанишер Неъматов, Давлат Отаев, шунингдек, тажрибали устоз Сайдакбар Раҳматов, Фарҳод Тожиметов, Шоҳ Отажонлар қўшиқлари, Каромат Бўтаева, Дилноза Алихоновалар ижросидаги “Андижон полкаси” рақси барчага манзур бўлди.
Шимкент шаҳридаги ўзбек драма театри директори ўринбосари Комилжон Саидов бошлаб келган санъаткор, қатор танловлар ғолиби Музаффархон Тўрахонов, Тўлебий туманидан моҳир қўшиқчи Зариф Қодировлар ижросидаги қўшиқларни томошабинлар гулдурос қарсаклар билан қарши олишди.
Анжуман режасига кўра таниқли хонанда, нафақа ёшидаги устоз Шокир Турсунматов “Офарин”нинг якунловчи қўшиғи – “Туркистоним туроним”ни маҳорат билан ижро этганида саҳна тўрига барча санъаткорлар кўтарилиб, залдаги томошабину ҳакамлар ҳайъати тик туриб, уларни гулдурос қарсаклар билан олқишладилар.
Вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси “Жамоат тотувлиги” ДКК раҳбари ўринбосари Ербас Ўтегенов ҳамда Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Баҳодир Ирисметовлар барча иштирокчиларни муборакбод этаркан, фаол иштироки учун миннатдорчилик билдирди. “Ташаккурнома”, гулдаста, шунингдек, саккизта номинация бўйича ғолиблик дипломлари, махсус сувенирларни тантанали равишда тақдим этди.  
Ушбу улкан анжуманга холис ҳисса қўшган барча фидойи инсонларга, “Ақ жайиқ” мусиқа мактаби маъмуриятига, жамоасига, ҳакамлар ҳайъатига самимий  миннатдорчилик билдирамиз.
Доимий обуначиларимиз Тўлқин Саидмуродов, Тойир Абдувалиев, Дадахон Жалилов, Эркин Қолимбетов, Райимжон Қўчқоров, Муҳаббат Иброҳимова, Ғайбулла Отахонов ва бошқалар танловнинг юксак савияда ўтганини таъкидладилар.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2021-06-29, 03:55 1204
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.