26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Барча қишлоқлар газ билан таъминланади

Сайрам туманидаги 42та аҳоли манзилининг 26таси табиий газ билан таъминланган. Бугунги кунда яна 7та аҳоли манзилида газ тармоқларининг қурилиш ишлари ниҳоясига етказилди, 5та қишлоқда шундай ишлар олиб борилаётган бўлса, 4та аҳоли манзилининг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёр. Чунончи, Кўлкент, Ақарис, Ўймаут, Сариариқ аҳоли манзилларига газ таъминоти тизимини қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, давлат таҳлилининг натижаси олинди.
Бугунги кунда вилоят энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасига ариза берилиб, тегишли маблағни ажратишга келишилди. Бу маълумотни туман уй-жой коммунал хўжалиги бўлими раҳбари Жангелди Абданбеков матбуот анжуманида маълум қилди.
Сув масаласига келсак, Айтекебий қишлоғи аҳли хусусий тадбиркорнинг қудуғи ва сув минорасидан фойдаланади. Қишлоқдаги сув тармоғи эскирган. “Сув захиралари Маркетинг” МЧБ тасарруфидан коммунал мулкка олинган сув қудуғини ишга тушириш учун смета ҳужжатлари тайёрланиб, зарур маблағ – 40,4 млн. тенге ажратилди. Давлат хариди танлови натижасига кўра, пудратчи компания “Vek Stroi” МЧБ ғолиб бўлиб, қурилиш ишларини бошлаб юборди.
Матбуот анжуманида бўлим раҳбари ҚР Ҳукуматининг “Уй-жой коммунал хўжалиги тараққиётининг 2020-2025 йилларга мўлжалланган “Нурли ер” давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида” қарори талаблари доирасида харид қилинган 31та уйни тумандаги давлат уй-жой жамғармасидан бошпанага навбатда турган 31 нафар кўп болали муҳтож оилага сотиб олиш ҳуқуқисиз берилганини маълум қилди.

Сайрам тумани ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-06-29, 04:19 408
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.