26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Карантин талаблари кучайтирилади

Дам олиш кунлари усти ёпиқ бозорлар ишламайди

Вилоятимизда карантин талабларини кучайтириш мақсадида очиқ майдонлардаги бозорларнинг якшанба, ёпиқ бозорлар эса шанба-якшанба кунлари ишлаши тақиқланди. Буни Туркистон вилоят санитария-эпидемиология назорати департаменти раҳбарининг ўринбосари Асқар Исқақов матбуот анжуманида маълум қилди.

Вилоят бош санитария шифокорининг қарорига кўра, эпидемиологик аҳвол барқарорлашгунга қадар вилоятимизда карантин чекловлари кучайтирилади.
– Қарор асосида оммавий ва оилавий, шунингдек, кўпчилик тўпланадиган бошқа тадбирлар, жумладан, уйда маъракалар ўтказиш ман этилади. Ўйин-соғломлаштириш иншоотларининг (тунги ўйин клублари, караоке, букмекер идоралари, ёпиқ бинолардаги болалар ўйин майдончалари, батут ва
аттракционлар) фаолияти вақтинча тўхтатилади. “Ashyq” лойиҳасида қатнашмаган иншоотлар: маданият уйлари, театрлар, кинотеатрлар, концерт заллари, филармониялар, вилоятлараро доимий бўлмаган (сайёҳлик) қатновлар, туман, шаҳарлардаги доимий бўлмаган (сайёҳлик) қатновлар, бильярд, компьютер клублари, боулинг, цирклар, банкет заллари хизмати ман этилади, – деди Асқар Исқақов.
Санитария-эпидемиология талаблари ва кучайтирилган дезинфекция тартибига риоя қилган ҳолда қуйидаги иншоотларга хизмат кўрсатишга рухсат этилади: савдо ўринлари, жумладан, пиширилган маҳсулотлар, фаст-фуд, қуйиладиган музқаймоқ, салқин ичимликлар сотадиган дўконлар хизмати кучайтирилган санитария-эпидемиология тартиби асосида соат 9.00дан 22.00гача; хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари, квазидавлат шўъба органлари, миллий компаниялар, вахта тартибида ишлаётганлар, йирик бирлашган жамоаларда ходимларнинг камида 80 фоизи масофадан, қолган 20 фоизи кундузги тартибда ишлайди.
Коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар ва сўнгги 3 ойда коронавирусга чалинмаган барча ходимларга бевосита идорада ишлашига рухсат берилади.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-07-10, 01:59 206
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.